200
I
V БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
4.1. Жисмоний шахслардан ундириладиган
мол-мулк солиғи
Солиқ кодексига кўра солиқ солинадиган
мол-мулкга эга бўлган жисмоний шахслар, чет
эл фуқаролари,
шунингдек юридик шахс
ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда
тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний
шахсларнинг мол-мулкига
солинадиган солиқни тўловчилари бўлиб ҳисобланишади.
Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган
уй-жойлари, квартиралари, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа
иморатлари, бинолар ва иншоотлари қиймати солиқ
солиш объекти
ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш қиймати
солиқ солиш база бўлиб ҳисобланади. Агар жисмоний шахсларнинг мол-
мулкини баҳоси тегишли ваколатли идоралар томонидан аниқланмаган
бўлса, бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
билан
мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланади ҳамда ўрнатилган ставкалар
асосида солиққа тортилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига
солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси
Президенти қарори
билан белгиланади,
уларни солиқ тўловчиларга Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан белгиланган
тартибда билдирилади. Солиқ ставкалари ҳар йили кейинги молия йили учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг макроиқтисодий кўрсаткичлар
прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидага қарори асосида қайта
кўриб чиқилиши мумкин.
2008 йил 1 январдан жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг
ставкалари қуйидагича белгиланган:
Do'stlaringiz bilan baham: