Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқни хисоблаб 
чиқариш ва бюджетга 
тўлаш тартиби


198 
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни юридик шахслар қуйидаги 
тартибда тўлайдилар: 
а) микрофирма ва кичик корхоналар – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот 
давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай; 
б) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган бошқа 
солиқ тўловчи юридик шахслар – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги 
ойнинг 25 кунидан кечиктирмай. 
Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи 
жисмоний шахслар йилига бир маротаба, кейинги йилнинг 1 февралидан 
кечиктирмай давлат солиқ хизмати органларининг хабарномаси бўйича 
ҳисоб-китобни уларга тақдим этадилар ва ер қаъридан фойдаланганлик учун 
солиқни тўлайдилар. 
Юридик шахсларнинг ер қаъридан 
фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-
китоблари бухгалтерия ҳисоби бюджетга 
тўловлар (турлари) бўйича қарзларни ҳисобга 
олиш ҳисобварағида юритилади. 
Ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси бухгалтерияда қуйидагича акс 
эттирилади
-давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварағининг дебети; 
-бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг 
кредити. 
Бюджетга ўтказилган солиқ суммалари қуйидагича акс эттирилади
-бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағининг 
дебети; 
-пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағининг кредити. 
Солиқ тўловчи томонидан ортиқча солиқ суммалари тўланган ҳолда, 
бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича қарз бўлмаган тақдирда, ушбу суммалар 
солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида қайтарилади ёки 
бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади. 
Мавзуга доир масалалар 
1-масала. Нефть қазиб олувчи корхона ҳисобот даврида 1600 тонна 
нефть қазиб олган. Корхона қайта ишлаш учун 1600 минг сўмга (ҚҚС ва 
акциз солиғисиз) реализация қилган. Корхонанинг ҳисобот даврида тўлаши 
лозим бўлган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасини аниқланг? 
Ечилиши: 
1. Нефть маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган ҳақиқатда сотилиш 
қийматидан 20,0 % да тўланиши белгиланган; 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling