Тошкент молия институти


  7.2. Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг асосий усуллари


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 


270 
7.2. Солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг асосий усуллари 
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда солиқ мажбуриятларидан солиқ 
тўловчиларнинг бўйин товлаши масаласи долзарб ҳисобланади. Хорижий 
давлатларнинг иқтисодий адабиётларида солиқ тўлашдан бўйин товлаш 
усулларини туркумлаш масалаларига катта эътибор берилиб келинади. 
Масалан, К.А.Перцхалава мазкур усулларни хўжалик операцияларининг 
турларига боғлиқ равишда туркумлашни тавсия қилади.
60
Лекин, мазкур 
ёндошув бир қатор камчиликларга ҳам эга. Жумладан, муаллиф солиқдан 
бўйин товлашнинг ишлаб чиқариш харажатларини ўзгартириш усулини ва 
ходимлар сонини расман ошириш усулини алоҳида гуруҳларга ажратади. 
Ҳолбуки, ходимлар сонининг расман оширилиши корхоналар томонидан 
ишлаб чиқариладиган махсулотлар таннархининг ошишига олиб келади. 
Чунки, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ишлаб чиқариш 
корхоналарида хом-ашё ва материаллардан кейинги ўринда турувчи 
харажатлар ҳисобланади. Демак, меҳнат ҳақи харажатларининг ўсиши ишлаб 
чиқариш харажатларининг ўсиши сифатида баҳоланиши мумкин. 
Рус олими И.Кучеров томонидан таклиф қилинган туркумлаш мезони 
кўпроқ реал амалиётга мос келади. И.Кучеров солиқдан бўйин товлаш 
усулларини туркумлашда солиқ механизмининг элементларини ва уларнинг 
қай усулда таъсир қилишини ҳисобга олишни таклиф қилади.
61
Аммо шуни 
эътироф этиш лозимки, биринчидан, солиққа тортиш объектини нотўғри 
кўрсатиш ва солиққа тортиш базасини камайтириш имконини берувчи 
иқтисодий кўрсаткичларни сохталаштириш усулларини алоҳида-алоҳида 
гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки солиққа тортиш 
объектлари хусусида нотўғри маълумотлар бериш бевосита иқтисодий 
кўрсаткичларни сохталаштириш орқали амалга оширилади; иккинчидан
солиқ тўловчиларнинг бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида сохта 
маълумотларнинг мавжудлиги натижасида солиққа тортиш базасининг 
қисқариши усули И.Кучеров томонидан таклиф қилинган туркумлашда ўз 
аксини топмаган. 
Солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажаришдан бўйин 
товлаш усулларини қуйидаги гуруҳларга ажратган ҳолда туркумлаш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади: 
1) Солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига солиқ ҳисоб-китоби ва 
бухгалтерия ҳисоботларини топширмасликлари. 
60
Перцхалава К.А. Выявление и первоначальный этап расследования уклонений от уплаты налогов или 
страховых взносов в государственные внебюджетные фонды. Дис. на соис. уч. степени к.э.н. –М., 1999. –С. 
86. 
61
Ковалевская Д.Е. Налоговые преступления в уголовном праве Российской Федерации. //Налоговый 
Вестник. –2000. №11. –С. 101. 


271 
Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар қонунда 
кўрсатилган муддатда солиқ органларига ҳар бир солиқ тури бўйича солиқ 
ҳисоб-китобини, шунингдек, бухгалтерия ҳисоботи ва балансларини тақдим 
этишлари шарт. Аммо, ушбу усулни қўллашда молия-хўжалик фаолиятини 
юритиш учун солиқ органларига ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди. 
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига «ноллик» балансларни, 
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги сохта 
маълумотларнинг берилиши ҳам мазкур усулга киради. Республикамизда 
ҳозирги вақтда солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг биринчи усулини 
фуқароларга нисбатан қўллашнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.
2) Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ назоратидан четда қолиши. 
Солиқ назоратини амалга ошириш мақсадида ҳар бир солиқ тўловчи 
корхонанинг жойлашган ўрнига кўра, фуқароларни эса, яшаш жойларига 
кўра солиқ органларида ҳисобда туришлари шарт. 
Молиявий-хўжалик фаолиятини юритишни солиқ органларидан яшириш 
солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг жуда кенг тарқалган усулларидан бирига 
айланган. Айрим ҳолларда корхоналар томонидан умуман, жорий даврда 
молиявий-хўжалик фаолиятини юритилмаслик тўғрисида сохта маълумотлар 
берилади. Шунинг учун ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза қабул 
қилинаётганда амалдаги қонунчиликка кўра хусусий тадбиркор ўзининг 
шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ҳисобга олиш 
масаласида ташкилот томонидан ариза берилганда тегишли тартибда 
тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг бир нусхаси тақдим этилади. 
Рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва давлат 
рўйхатидан ўтиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар мазкур усулни амалга 
оширишда тадбиркорни рўйхатдан ўтказишда сохта ёки ўғирланган 
ҳужжатлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида ҳисобга қўйилади. 
Шундай қилиб, солиқ тўловчининг молиявий-хўжалик фаолияти бошқа 
шахслар томонидан амалга оширилади. 
Мазкур усулни қўллаш, кўпчилик ҳолларда, «бир кунлик фирма» 
ларнинг юзага келишига олиб келади. Уларни солиқ органларида ҳисобга 
қўйиш бир ёки бир неча молиявий-хўжалик операциясини бажариш 
мақсадида амалга оширилади. Кўзда тутилган операциялар амалга 
оширилгандан сўнг, мазкур фирма тугатилади. Мана шундай фирмаларнинг 
юзага келиши ва фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи манзилли қонуний 
меъёрларнинг мавжуд эмаслиги давлат бюджетига жиддий зарар етказади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling