Тошкент молия институти


Солиққа оид қонунбузилишнинг олдини олиш


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

7.3. Солиққа оид қонунбузилишнинг олдини олиш 
тадбирларининг самарадорлигини ошириш 
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш жараёнларининг амалдаги ҳолатини 
таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, республикамизда бу борадаги 
қонунбузарликлар, асосан, қўшилган қиймат солиғи, корхоналарнинг 
фойдасидан олинадиган солиқ ва акциз солиғини тўлаш жараёнида 
учрамоқда. 2007 йилнинг 1 январ ҳолатига, давлат бюджетига ўз вақтида 
ундирилмаган солиқларнинг 38,7 фоизи қўшилган қиймат солиғининг 
ҳиссасига, 16,0 фоизи юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 
ҳиссасига, 12,1 фоизи эса акциз солиғининг ҳиссасига тўғри келди.
62
Агарда 
Россия Федерациясида ўз вақтида ундирилмаган солиқ тўловларининг 
таркибига назар солсак: корхона фойдасидан олинган солиқ – 43,0 %, 
қўшилган қиймат солиғи – 28,4 %, йўл фондига ажратмалар – 6,7 %, 
фуқаролардан олинган даромад солиғи – 3,7%, акцизлар – 1,2 фоизни ташкил 
этган.
63
62
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг жорий ва йиллик ҳисобот маълумотлари асосида 
ҳисобланган. 
63
Кучеров И.И. Налоговые преступления. –М.: Юринфор. 1997. -С 40. 


277 
Маълумотлардан кўринадики, давлатга солиқларни тўлашдан бўйин 
товлаш натижасида етказилган зарарларнинг асосий қисми қўшилган қиймат 
солиғи ва юридик шахсларнинг фойдаси дан олинадиган солиқларнинг 
ҳиссасига тўғри келади. Бу эса, давлат бюджети даромадларининг 
шаклланиш жараёнига бевосита ва кучли салбий таъсирни юзага келтиради, 
чунки мазкур солиқ турлари бўйича тушумлар суммаси давлат бюджети 
даромадларининг умумий ҳажмида сезиларли салмоқни эгаллайди. 
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича зарарлар 
суммасининг катта эканлиги солиқ назоратини етарли даражада 
такомиллашмаганлигидан далолат беради.
Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатдики, солиқ тўлашдан бўйин 
товлашнинг қуйидаги 2 усули жуда кенг тарқалган: 
а) товар таннархини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш; 
б) сотилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлардан 
олинган тушум суммаларини яшириш. 
Мазкур усуллардан биринчи навбатда корхоналар фойдасидан олинган 
солиқ ва қўшилган қиймат солиғини тўлашда кенг фойдаланилмоқда. Бу эса, 
давлат бюджетига жиддий зарар етказади. Чунки қўшилган қиймат солиғи ва 
корхона фойдасидан олинган солиқ давлат бюджети даромадларининг 
умумий ҳажмида сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди. Хусусан, 
қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджети 
даромадларини шакллантиришнинг барқарорлик хусусиятига эга бўлган 
асосий манбалардан бири ҳисобланади. 
Қатор ривожланган хорижий мамлакатларнинг солиқ амалиётидаги 
ҳолатлар шуни тасдиқлайдики, масалан, Францияда қўшилган қиймат 
солиғини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари жуда кенг тарқалган бўлиб, бу 
пировард натижада солиқ тўлашдан бўйин товлаш миқёсини ялпи миллий 
маҳсулотнинг 2 фоизини ташкил этадиган даражада кенгайишига олиб 
келди.
64
Швецияда солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг даражаси ялпи миллий 
маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил этади. Бунда солиқ юкини шаклланишига 
таъсир этувчи асосий солиқлар бўлиб қўшилган қиймат солиғи ва корхоналар 
фойдасидан олинадиган солиқ ҳисобланади.
65
Францияда қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятларни 
бажаришдан бўйин товлашнинг кенг тарқалган усулларига қуйидагилар 
киради: 
1) Сотилган товарлар, ишлар ва хизматларни счет-фактура билан 
расмийлаштирмаслик. 
64
Sauvageot G. Precis de fiscalite. – Nathan, 1990. –С. 109. 
65
Am P. La fiscalite en France. –Hachette, 1998, -С. 186. 


278 
Мазкур усулдан фойдаланиш солиқ тўловчиларга товарларни сотиш 
билан боғлиқ харажатларни корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс 
эттирмаслик ва бунинг натижасида қўшилган қиймат солиғини тўламаслик 
имконини беради. Агар сотилган товарлар счёт-фактурадан фойдаланиш 
йўли билан расмийлаштирилганида эди, унда қўшилган қиймат солиғи 
суммасини бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирмаслик мумкин бўлмай 
қолар эди. 
2) Францияда қўшилган қиймат солиғи бўйича белгиланган солиқ 
имтиёзларидан ноқонуний тарзда фойдаланиш ҳоллари кўплаб учрайди.
Солиқ юкини камайтириш, юқорида кўриб чиққанимиздек, давлат 
бюджетининг даромад қисмига келиб тушадиган солиқ тушумларини 
ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, лекин солиқ тўлашдан бўйин товлаш 
ҳолларига бутунлай барҳам бериш имконини бермайди. Бунга ёрқин мисол 
қилиб, Швецария солиқ амалиётини олиш мумкин. Швецарияда қимматли 
қоғозлар билан боғлиқ операциялардан олинадиган даромадлар нисбатан 
белгиланган солиқ ставкаларини 35 фоизгача камайтирилиши ушбу 
даромадларни солиқ декларацияларида тўғри кўрсатилишига олиб келмади.
66
Демак, қатор ривожланган мамлакатларда қўшилган қиймат солиғи 
бўйича мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаш солиққа оид 
қонунбузилишларнинг асосий шакли ҳисобланади. Шу сабабли, уларнинг 
қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаш усулларидан 
фойдаланиш тажрибасини ўрганиш амалий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича сотилган 
маҳсулотнинг таннархини атайин ошириб кўрсатиш, маҳсулотларнинг бир 
қисмини нақд пулга сотиш ва тушумни кассага кирим қилмаслик ушбу солиқ 
тури бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг кенг тарқалган усулларидан 
ҳисобланади. 
Шуниси характерлики, 2004-2006 йиллар мобайнида ҚҚС, юридик шахс-
лардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, акциз солиғи бўйича 
солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларининг сонини камайиш тенденцияси 
юзага келди. Бу эса, ижобий ҳолат ҳисобланади. 
66
Hofer A. La fraude fiscale en Suisse. –Editions Grounauver. Geneve, 1978. –С. 141. 


279 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling