Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат 
мақсадли фондлари маблағларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда 
даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия 
йили давомида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи 
йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. 
Давлат ички қарзлари - давлат томонидан ички маблағни жалб 
қилиш натижасида пайдо бўлган ҳумумат мажбуриятларининг йиғиндиси.
Давлат солиқ инспекцияларининг вазифалари ва функциялари – 
1) солиқ тўловчиларнинг (хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган 
шахсларни ҳам қўшиб ҳисобланганда) тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш
2) солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоботи ва балансларини, 
солиқ ҳисоб-китобларини, ҳисоботларни, декларациялар ва тўловларни 
ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни ўз вақтида 
тақдим этилишини назорат қилиш, шунингдек фойда, даромад, солиққа 
тортишнинг бошқа объектларини тўғри аниқланганлиги ва ҳисобланганлиги 
бўйича бу ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш; 3) бюджет олдидаги ўз 
мажбуриятларини бажармаганларга нисбатан молиявий санкциялар 
(жазолар) қўлланилишининг тўғрилигини таъминлаш; 4) корхона, ташкилот 
ва муассасалардан фойда (даромад)нинг ёки солиққа тортишнинг бошқа 
объектлари пасайтирилганлигидан (камайтирилганлигини) далолат берувчи 
ҳужжатларни кўриш, уларнинг мазмунини қайд этиш ва олиб қўйишни 
амалга ошириш (тегишли ҳужжатларни олиб қўйиш учун асос бўлиб солиқ 
инспекцияси мансабдор шахсининг асосланган қарори хизмат қилади); 5) 
мусодара қилинган ва эгасиз мулкларни, шунингдек, мерос қилиш ҳуқуқи 
бўйича давлат ихтиёрига ўтказилган мулкларни ҳамда топилмаларни ҳисобга 
олиш, баҳолаш ва релизация қилиш ишларини амлга ошириш; 6) бюджетга 
тушиши лозим бўлган ва ҳақиқатда тушган солиқлар ва бошқа тўловларнинг 
оператив – бехгалтерия ҳисоби юргизиладиган ҳужжатларни банклар, молия 
органлари, корхона, ташкилот ва муассасалардан олиш; 7) давлат солиқ 
инспекцияларига ва уларнинг мансабдор шахсларига бухгалтерия 
ҳисоботлари, баланслар, ҳисоб-китоблар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва 
бюджетга солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни ҳисоблаш, шунингдек, 
тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки 
уларни тақдим этишдан бўйин товланган ҳолларда корхона, ташкилот, 
муассасалар ва фуқароларнинг банк ҳамда бошқа молия-кредит 
ташкилотларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлари бўйича операцияларни 
тўхтатиб қўйиш; 8) ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ ва йиғимларни 


317 
қайтаришни амалга ошириш; 9) юқори солиқ органларига бюджетга 
ҳақиқатда келиб тушган солиқ ва бошқа тўловларнинг суммаси ҳақидаги 
маълумотни тузиш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш; 10) хўжалик юритувчи 
субъектлар 
томонидан 
нақд 
пул 
муомаласи 
ва 
назорат-касса 
машиналарининг қўлланилишига нисбатан қонунчилик талабларининг 
бажарилишини назорат қилишдан иборат. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling