Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Давлатнинг ташқи қарзи – давлат томонидан хориждан маблағ жалб 
қилиш натижасида пайдо бўлган ҳукумат мажбуриятларининг йиғиндиси. 
Давлат қарзи – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ 
жалб қилиш натижасида пайдо бўлган ҳукумат мажбуриятларининг 
йиғиндиси. 
Даромадлар тўғрисида декларация – Двидентлар – тақсимлашга 
мўлжалланган акционерларнинг соф фойдаси (даромади); акционерлик 
жамияти ёки корхона соф фойдасидан ҳар бир акция учун акционерларга 
маълум даврдан сўнг (ҳар йили, айрим ҳолларда – ҳар чоракда) тўланадиган 
даромад. 
Дотация – давлат бюджетидан қайтарилмайдиган тартибда 
бериладиган пул маблағлари, (зиён) ларни қоплаш учун корхона ва 
ташкилотларга бериладиган давлат нафақалари. Зарар (зиён)Лар корхонага 
боғлиқ бўлмаган сабаларга кўра вужудга келган пайтда истисно тариқасида 
дотация берилиши мумкин. 
Даромад солиғининг шедуляр шакли – Буюк Британия солиқ 
тизимида қабул қилинган. Даромаднинг манбаини инобатга олган ҳолда 
унинг қисмларга (шедулярга) бўлинишини тақозо этади. Ҳар бир шедул 
ўзига манбаи олдида “тутиш”ни мақсад қилиб қўяди. Мамлакатда бу соҳада 
олти шедул амал қилиб, уларнинг айримлари Яна ички тақсимланишга ҳам 
эгадир. Масалан, “А” шедул ўз таркибига мулкдан олинадиган даромадларни 
(ерга мулкчиликдан, бино ва иншоотларга эгаликдан, уй ёки хонани ижарага 
беришдан олинадиган даромадларни), “В” шедул тижорий мақсадлар учун 
фойдаланиладиган ўрмон массивларидан олинадиган даромадларни, “С” 
шедул давлат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадларни, “Д” 
шедул тижорий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадларни (бу 
шедулнинг таркибига даромадларнинг жуда кўп турлари кирганлиги учун 
унинг ўзи яна олти қисмга бўлинган), “Е” шедул иш ҳақи, пенсия, нафақа ва 
бошқа меҳнат даромадларни ва ниҳоят, “Ф” шедул Буюк Британия 


318 
компаниялари томонидан тўланадиган дивидендлар ва бошқа тўловларни ўз 
ичига олинади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling