Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ягона солиқ тўлови 
бўйича тўловни кечик-
тириш тартиби ҳамда 
унинг аҳамияти


92 
Корхонанинг хоҳишига кўра солиқни тўлаш муддатини кечиктириш 
ҳуқуқи унинг ёзма аризасига асосан бир йилдан кам бўлган муддатга 
берилиши мумкин. Корхона тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган 
даврда бошқа солиқ режимига ўтганида, ўтган пайтидан бошлаб корхона 
тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади ва унда қонунга 
мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича 
мажбуриятлар вужудга келади. 
Тўлаш муддатини кечиктириш ёки муддати кечиктирилган тўлов 
суммасини сўндириш ҳуқуқи берилган даврда корхона тугатилса, тўлаш 
муддати кечиктирилган тўлов суммаси қонунда назарда тутилган тартибда 
тўланади. 
Тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи берилган корхона туман (шаҳар) 
давлат солиқ инспекциясига белгиланган тартибда, ҳисобот чорагидан 
кейинги ойнинг 25-кунига қадар ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини 
тақдим этади. Бунда корхона ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг ўнгдаги 
юқори бурчагига “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 
июндаги ПФ-3620-сон Фармонига мувофиқ тўлаш муддати кечиктирилган” 
белгисини қўяди. 
Агар тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш муддати чорак 
охирига қадар тугаса, ушбу даврлар учун ягона солиқ тўловининг суммасини 
аниқлаш учун корхона давлат солиқ хизмати органларига ягона солиқ тўлови 
ҳисоб-китобининг белгиланган шакли бўйича ягона солиқ тўлови бўйича 
маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этади. 
Мисол учун, агар тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқининг муддати 1 
июнда тугаса, корхона туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига апрель ва 
май ойлари учун ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини 
тақдим этади, июнь ойи учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби эса 25 
июлга қадар тақдим этади. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling