Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Ягона солиқ тўлови, 
унинг тўловчилари ва
тўловчилар таркибига 
киритиш мезони
Солиқ солишнинг 
соддалаштирилган 
тартибини солиқ 
амалиётига тадбиқ 
этилиши, унинг 
иқтисодий моҳияти 
11. Солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқни тўлаш тартиби қандай 
белгиланган? 
12. Юридик шахслар қандай тартибда ва шаклда тахмин қилинаётган 
фойдаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар? 
 
3.2. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби
3.2.1. Ягона солиқ тўлови 
 
Иқтисодий 
ислоҳотларни 
янада 
эркинлаштириш 
ва 
чуқурлаштириш 
жараёнида кичик бизнесни ривожлантириш 
муҳим аҳамият касб этади. Чунки, бозор 
иқтисодиётига ўтиш шароитида хусусий 
тадбиркорлик, 
кичик 
бизнесни 
ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш, бозорларни товарлар 
билан тўлдириш, рақобат муҳитини яратиш, ишсизликка барҳам бериш 
мамлакат олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.
Солиққа тортиш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим 
йўналишларидан бири бўлиб, кичик бизнес субьектларини солиққа тортиш 
механизмини такомиллаштириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 
апрелдаги 159-сон “Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш 
тизимига ўтишни қўллаш тўғрисида” ги қарорига асосан микрофирма ва 
кичик корхоналар солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартибидан 
соддалаштирилган, яъни ихчамлаштирилган солиқ режимига ўтказилди. 
Бунда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш ёки умумбелгиланган 
тартибда солиқ мажбуриятларини бажариш ихтиёрий эканлиги қатъий 
белгиланди. Кичик корхоналар учун ягона солиқнинг ўрнатилиши солиқ 
ҳисоб-китобини тузишни осонлаштиради ҳамда улар бир нечта солиқ тури 
ўрнига фақатгина битта ягона солиқ бўйича солиқ идораларига солиқ ҳисоб-
китобини топшириш имкониятига эга бўлдилар. Натижада корхона 
ҳисобчиларининг иши бирмунча осонлашди.
Микрофирмалар ва кичик корхоналарни 
жадал ривожлантиришни янада рағбатлан-
тириш ҳамда унинг мамлакат иқтисодиётида 
аҳамияти ва улушини тубдан ошириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги 
ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни 


82 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон солиқ 
тизимида кичик бизнес субъектларининг баъзи тоифалари учун ягона солиқ 
тўлови жорий қилинди.  
У бирхиллаштирилган бўлиб, қуйидаги мажбурий тўловларни тўлаш 
ўрнига жорий қилинган: 
- ягона солиқ; 
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси; 
- Республика йўл жамғармаси;
- Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажрат-
малар. 
Ягона солиқ тўловини тўловчилар унинг суммасини солиқ солинадиган 
база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб 
қиладилар. Бунда солиқ органларига давлат мақсадли жамғармаларига 
мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида тақдим этилмайди, 
шунингдек 
пенсия, 
йўл 
ва 
мактаб 
таълимини 
ривожлантириш 
жамғармаларига мажбурий ажратмалар суммалари алоҳида тўланмайди. 
Ягона солиқ тўлови фақат кичик бизнес субъектлари - микрофирмалар 
ва кичик корхоналарга татбиқ этилади.
Ягона солиқ тўловини тўловчилар рўйхати 2007 йил 1 январдан бошлаб 
кенгайди. Жумладан, улар таркибига солиқ солишнинг бошқа тизимини 
танлаш ҳуқуқисиз савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (Улгуржи савдо 
корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи республика ихтисослаштирилган 
улгуржи база – конторалари ва уларнинг худудий базалари бундан мустасно. 
Улар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 июндаги 
“Ихтисослаштирилган улгуржи база – контораларни солиққа тортиш 
тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-374-сон қарори билан 
назарда тутилган солиқ солиш тартиби сақлаб қолинади); микрофирмалар ва 
кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлган тайёрлов ва таъминот – сотиш 
ташкилотлари, брокерлик фирмалари, комиссия шартномаси (топшириғи) 
бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар; солиқ солишнинг 
бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз лотереялар ва таваккалчиликка 
асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга 
ошириш учун юридик шахслар киритилди. 
2007 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланган 
алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар 
ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқисиз, солиқлар ва мажбурий тўловларни 
умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказилди. Ер қаъридан фойдаланганлик 
учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга 
оширувчи микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови тадбиқ 


83 
этилмайди. Бундан ташқари солиқ кодексининг 350-моддасига кўра ягона ер 
солиғини тўловчиларга, қатъий белгиланган солиқни тўлаш назарда тутилган 
микрофирма ва кичик корхоналарга ҳамда маҳсулот тақсимотига оид 
битимлар иштирокчиси бўлган микрофирма ва кичик корхоналарга ҳам ягона 
солиқ тўлови татбиқ этилмайди. 
Солиқлар ва мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда 
тўловчилар ҳисобланган хусусий амалиёт билан 
шуғулланадиган 
нотариуслар эса солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқисиз ягона 
солиқ тўловини тўлашга ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги “1998 
йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни 
ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” ги 
фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ПФ-3305 сонли 
фармонига кўра 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес субъектлари 
таркибига қуйидагилар киритилган: 

якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар; 

ходимларининг ўртача йиллик сони:
- ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишидан; 
- хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга бевосита 
алоқаси бўлмаган тармоқларда 10 кишидан; 
- улугуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан 
ошмаган микрофирмалар; 

қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони: 
- енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, 
ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноати 100 
кишидан; 
- машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда 
бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳалари 50 кишидан; 
- фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш 
соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш 
ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар 25 кишидан 
ошмаган кичик корхоналар.
Кичик бизнес субъектларига амалдаги солиқ қонунчилигига кўра тадбиқ 
этиладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар фақат юқоридаги санаб 
ўтилган субъектларга тааллуқли бўлади. 
У ёки бу корхонанинг юқорида айтилган субъектлар тоифаларининг 
бирортасига киритилиш мезони бўлиб ходимларнинг йиллик ўртача сони, шу 
жумладан унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда 
ишлайдиганлар сони ҳисобланади. 


84 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling