Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
4-масала. Қуйидаги маълумотлар асосида фойда солиғини ҳисобланг
(минг сўм): 1. Сотишдан олинган соф тушум – 3192 - шундан экспорт фаолиятидан – 670 2. Солиқ тўлангунга қадар олинган фойда – 508 3. Олинган дивидендлар – 75 4. Солиқ бўйича имтиёзлар – 100 Ечилиши: 1. Республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ юридик шахсларнинг эркин алмаштириладиган валютадаги экспортига имтиёзли ставкалар белгиланган. Демак, имтиёзли ставкаларнинг қайси бирини қўллашни аниқлаш учун экспорт маҳсулотининг умумий сотиш ҳажмидаги салмоғи аниқланади, яъни: (670 / 3192) х 100 = 20.9 Ушбу мисолда экспорт маҳсулотининг умумий сотиш ҳажмидаги салмоғи 20.9 фоизни ташкил этади. Бундай ҳолда белгиланган фойда солиғи ставкаси 30 фоизга камаяди, яъни: 12 х 30 / 100 = 3.6 га, демак корхона фойда солиғини 8.4 фоизда (12 – 3.6) тўлайди. 2. 508 + 312 – 75 – 100 = 645 минг сўм. 645 х 8,4 / 100 = 54.18 минг сўм. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 1. Фойда солиғи Ўзбекистонда қачон жорий қилинган? 2. Юридик шахслар фойда солиғини тўловчилари кимлар? 3. Резидент ва норезидент кимлар ва улар қандан тартибда солиққа тортилади? 4. Солиқ объекти ва солиққа тортиш базаси қандай аниқланади? 5. Корхонанинг молиявий фаолият натижалари фандай аниқланади? 6. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қайси мезонлар асосида табақалаштирилган? 7. Маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналар учун қандай ставкалар белгиланган? 8. Қандай юридик шахслар фойда солиғидан тўлиқ озод этилади? 9. Юридик шахсларнинг қандай фойдаси юридик шахслар фойда солиғини тўлашдан озод этилади? 10. Юридик шахсларнинг қандай харажатлари солиққа тортиладиган даромаддан камайтирилади? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling