Тошкент молия институти


Молиявий хизматларнинг қуйидаги турлари қўшилган қиймат


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Молиявий хизматларнинг қуйидаги турлари қўшилган қиймат 
солиғидан озод этилган: 

тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов 
воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар; 

миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар; 

қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли 
қоғозлар) билан боғлиқ операциялар; 

аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш; 


122 

пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар; 

чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш; 

касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, 
қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш); 

форфейтинг ва факторинг операциялари

ломбард операциялари (гаровга қўйилган мол-мулкка қисқа муддатли 
кредитлар бериш); 

жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти. 

ва бошқа оборотлар. 
Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган суғурта хизматлари 
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
1)
суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, 
қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади: 
а)
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш 
шартномалари бўйича суғурта мукофотлари
б) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича 
воситачилик ҳақи ва тантьемалар;
в)
суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда 
суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари 
учун воситачилик ҳақи;
г)
қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича суғурта 
тўловлари улушининг қайта суғурталовчилар томонидан тўланадиган 
тўловини; 
д)
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш 
шартномалари бўйича учинчи шахслардан суброгация (регресс) тартибида 
талаб қилиш бўйича даромадлар;
е)
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, 
ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган 
хизматлардан олинадиган даромадлар; 
ж) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича депо мукофотларига 
ҳисобланган ҳамда қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта 
суғурталовчига ўтказилган фоизлар;
з) ҳаётни суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта қилдирувчилар 
тақдим этган заёмлардан олинадиган даромадлар; 
и) 
суғурталовчининг 
(қайта 
суғурталовчининг) 
инвестиция 
фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан суғурта резервлари ва 
суғурта фондлари маблағларини инвестициялашдан олинадиган даромадлар; 
к) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш 
шартномалари бўйича франшизларни қоплашдан олинадиган даромадлар; 


123 
л)
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта 
қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар 
шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган 
даромадлар;
м)
қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган 
тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми 
суммалари;
н)
бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа 
даромадлар; 
2)
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган 
қиймат солиғидан озод қилинади: 
а) суғурта тўлови (суғурта товони); 
б) превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар; 
в)
суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи 
тўлайдиган маблағлар; 
г) суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling