Тошкент молия институти
Молиявий хизматларнинг қуйидаги турлари қўшилган қиймат
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган суғурта хизматлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади
Молиявий хизматларнинг қуйидаги турлари қўшилган қиймат
солиғидан озод этилган: тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар; миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар; қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар; аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш; 122 пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар; чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш; касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш); форфейтинг ва факторинг операциялари; ломбард операциялари (гаровга қўйилган мол-мулкка қисқа муддатли кредитлар бериш); жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти. ва бошқа оборотлар. Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган суғурта хизматлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади: а) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари; б) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантьемалар; в) суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи; г) қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича суғурта тўловлари улушининг қайта суғурталовчилар томонидан тўланадиган тўловини; д) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича учинчи шахслардан суброгация (регресс) тартибида талаб қилиш бўйича даромадлар; е) суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар; ж) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича депо мукофотларига ҳисобланган ҳамда қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурталовчига ўтказилган фоизлар; з) ҳаётни суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта қилдирувчилар тақдим этган заёмлардан олинадиган даромадлар; и) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан суғурта резервлари ва суғурта фондлари маблағларини инвестициялашдан олинадиган даромадлар; к) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича франшизларни қоплашдан олинадиган даромадлар; 123 л) қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган даромадлар; м) қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми суммалари; н) бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа даромадлар; 2) суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади: а) суғурта тўлови (суғурта товони); б) превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар; в) суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар; г) суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling