Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Солиқ имтиёзлари
жумладан, автомобиллар, кино-фото товарлар, тамаки маҳсулотлари, 
парфюмерия, қимматбаҳо мўйналарга нисбатан қўлланилади.
Буюк Британияда қўшилган қиймат солиғининг учта ставкаси амал 
қилади: 0, 8,0 ва 17, 5 фоиз. Ноль даражасидаги солиқ ставкаси товарларнинг 
17 та гуруҳига, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, сув таъминоти ва 
канализация, кўзи ожизлар учун мўлжалланган китоблар ва қўлланмалар, 
ёқилғи ва иситиш, транспорт воситалари, халқаро хизматлар, кийим-кечак ва 
пойафзал, хайр-эҳсонларга нисбатан қўлланилади. 8 фоизли ставка 
таъминотнинг коммунал турлари борасидаги хизматларга нисбатан 
қўлланилади. 17,5 фоизли ставка товарлар (иш ва хизматлар) нинг барча 
бошқа турларига нисбатан қўлланилади.
Испания Қироллиги мамлакатида қўшилган қиймат солиғининг стандарт 
ставкаси 16 фоизни ташкил этади. Пасайтирилган ставкалар, яъни 0 фоизли 
ставка – экспорт билан боғлиқ товар ва хизматлар учун; 4 фоизли ставка – 
биринчи навбатдаги зарур товарлар учун (нон, ғалла, сут, тухум, мевалар, 
сабзавотлар, китоблар, газеталар, дори-дармонлар, муниципиал уйлар, 
ногиронлар учун машиналар ва ҳ.к.); 7 фоизли ставка – озиқ-овқат 
маҳсулотлари, уй-жой қурилиши, транспорт, туризм учун, 28 фоизли ставка 
эса зеб-зийнат буюмлари ва автомобиллар бўйича белгиланган. 
Россия Федерациясида қўшилган қиймат солиғи 20 фоиз, 10 фоиз ва 0 
фоизли қилиб белгиланган. 0 фоизли ставка товарлар (иш ва хизматларнинг) 
айрим турларига, 10 фоизли ставка – озиқ–овқат ва болалар товарларига, 20 
фоизли ставка эса товарлар (иш ва хизматлар)нинг бошқа турларига нисбатан 
қўлланилади.
27
Қўшилган қиймат солиғидан бошқа 
солиқ турларига нисбатан кўпроқ имтиёзлар 
кўзда тутилган бўлиб, улар солиқ кодексида 
тўрт гуруҳга бўлиб берилган. Улар: 
1) солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) 
реализация қилиш обороти (208-модда); 
2) солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар (209-модда); 
3) солиқдан озод этиладиган суғурта хизматлари (210-модда); 
4) солиқдан озод этиладиган импорт. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling