Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
4-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан қўшилган қиймат солиғини 
ҳисобланг (минг сўм). 
1. Ҳисобот даврида харид қилинган хом-ашё ва материллар – 2220 
2. Ҳисобот даврида жўнатилган товарлар қиймати қўшилган қиймат 
солиғи билан – 4500 
- шундан, экспорт – 2500. 
5-масала. Қуйидаги маълумотларга асосан қўшилган қиймат солиғини 
ҳисобланг (минг сўм). 
1. Ҳисобот даврида харид қилинган хом-ашё ва материллар – 2500 
2. Ҳисобот даврида жўнатилган товарлар қиймати – 3700 
- шундан, эркин алмаштириладиган валютага экспорт – 1800 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Қўшилган қиймат қандай таркиб топади? 
2. Қўшилган қиймат солиғи илк бор қайси давлатда ким томонидан 
жорий этилган? 
3. Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини 


136 
шакллантиришдаги аҳамияти қандай?
4. Қўшилган қиймат солиғини қандай шахслар тўлайди? 
5. Қўшилган қиймат солиғи объекти қандай аниқланади?
6. Солиққа тортиладиган оборот деганда нимани тушунасиз? 
7. Қўшилган қиймат солиғи ставкалари ва уларни қўллаш тартиби 
қандай? 
8. Ноллик ставка қайси товарлар (иш ва хизматлар)га нисбатан 
қўлланилади? 
9. Қандай товарлар ва маҳсулотлар (ишлар хизматлар) қўшилган қиймат 
солиғидан озод бўлади? 
10. Ноллик ставка билан имтиёз ўртасида қандай тафовутлар мавжуд? 
11. Ҳисобварақ-фактуралар қандай тўлдирилади ва унда қўшилган 
қиймат солиғи қайси пунктларда кўрсатилади? 
12. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби 
қандай? 
13. Импорт товарларга қўшилган қиймат солиғи қайси формула орқали 
аниқланади? 
14. Импорт қилинадиган иш ва хизматларга қўшилган қиймат солиғини 
ҳисоблаш формуласини аниқланг? 
3.4. Акциз солиғи 
 
Ўзбекистонда акциз солиғи 1992 йилда 
қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда 
оборот солиғи ва сотувдан олинадиган 
солиқлар ўрнига жорий қилинган. Унинг 
қўшилган қиймат солиғидан фарқли томони шундаки, у айрим товарлар ва 
маҳсулотларни чегаралаб олган ва у бажарилган иш, кўрсатилган 
хизматларга нисбатан қўлланилмайди. Акциз солиғи индивидуал характерга 
эга бўлиб, фақат акциз ости товарларга нисбатан қўлланилади.
Акциз солиғи қўшилган қиймат солиғига тортиладиган базада ва нархда 
ҳисобга олинадиган юклаб жўнатилган товарлар қийматининг бир қисмини 
эгри солиқ сифатида бюджетга ундириш шакли ҳисобланади. Акциз солиғи 
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда салмоқли ўрин эгаллайди,
жумладан, давлат бюджетининг солиқли даромадлари таркибида 2000 йилда 
22,8 фоизни, 2001 йилда 26,3 фоизни, 2002 йилда 28,8 фоизни, 2003 йилда 
31,1 фоизни ташкил этгани ҳолда 2006 йилги далат бюджети даромадларида 
унинг улуши 19 фоизни, 2008 йилда эса 16,5 фоизни ташкил этиши 
прогнозлаштирилган.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling