Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Импорт товарларга нис-
батан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш тартиби - суғурта агентлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи (агентлик битими); - суғурта брокерлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи ҳисобланади. Ишлар (қурилиш, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий- тадқиқот ва бошқа ишлар) бажариш ёки хизматлар (транспортга доир, мол- мулкни ижарага бериш, алоқа хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар ҳам ҳисобварақ-фактура ёзиши шарт. Қўшилган қиймат солиғи солинадиган электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, темир йўлда ташишлар, банк операциялари, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ҳисобот даврининг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзади. Агар ишлар бажарадиган корхоналарда буюртмачига имзо чекиш учун тақдим этиладиган, бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома - ҳисобварақ-фактурада ёки ҳужжатда ҳисобварақ-фактуранинг белгиланган шаклида акс эттирилган барча мажбурий реквизитлар ушбу ҳужжатда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғи суммаси кўрсатилган ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаганлар учун "Қўшилган қиймат солиғисиз" ёзуви (штампи) қўйилган ҳолда мавжуд бўлса, бунда мазкур ҳужжатлар ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади ва бундай корхоналар қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзмаслиги мумкин. Импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб, товарларни импорт қиладиган юридик шахслар, шунингдек бож тўламасдан ўз эҳтиёжлари учун меъёридан ортиқча товарлар олиб кирадиган жисмоний шахслар ҳисобланади (демак, жисмоний шахслар ҳам бевосита қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлиши мумкин). Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунларига биноан белгиланган божхона режимларига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинадиган товарлар ҳисобланади. Товар деганда истеъмолга мўлжалланган ва қийматга эга бўлган барча нарсалар тушунилади. Импорт товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлиб, божхона қонунчилигига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати ҳисобланади. 131 Товарлар импорти бўйича солиқ солинадиган оборот ҳажмига божхона қиймати билан бир қаторда божхона божи суммаси ва акциз солиғи суммаси (акциз ости товарлар бўйича) киритилади. Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи қуйидаги формула орқали ҳисобланади: Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling