Тошкент молия институти
Алкоголли маҳсулот бўйича
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Алкоголли маҳсулот бўйича. Алкоголли
маҳсулот бўйича белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўланадиган акциз солиғи суммаси белгиланган ставкалар бўйича ҳисоблаб ёзилган солиқ суммаси билан “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси 29 Тохир Маликов. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. –Т.: 2002. -15 б. 30 Налоги и налогообложение. Уч. под редакцией проф. М.В.Романовского и проф. О.В.Врублевской. Санкт- Петербург: ПИТЕР, 2003. –С. 190. 143 (ХК) махсус ҳисобварағига ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги айирма сифатида белгиланади. “Ўзвиносаноат-холдинг” ХКга ўтказиладиган акциз солиғининг миқдори, шунингдек мазкур тартиб татбиқ этиладиган алкоголли маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар уларга хизмат кўрсатадиган банкда “Ўзвиносаноат-холдинг” ХКга ўтказиладиган, белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқилган акциз солиғини тўлашга доир махсус ҳисобварақ очадилар, ҳисобланган солиқ корхонанинг кўрсатилган ҳисобварағига ҳар ўн кунда, акциз солиғини тўлаш муддатларидан кечиктирмай ўтказилади. “Ўзвиносаноат-холдинг” ХКга тегишли бўлган акциз солиғи суммаси, башарти корхона алкоголли маҳсулотга доир акциз солиғи бўйича тўловларнинг белгиланган прогнозларини бажарган ва унда кўрсатилган солиқ тури бўйича боқимандалар мавжуд бўлмаса, компаниянинг махсус ҳисобварағига йўналтирилади. Туман (шахар) давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари корхоналарга бириктирилган молия инспекторлари билан, улар бўлмаганида эса туман (шаҳар) ҳокимиятлари молия бўлимларининг раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳисобот ойининг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунига қадар акциз солиғи бўйича тўловлар прогнозларининг бажарилганлиги ҳамда умуман олганда кўрсатилган солиқ тури бўйича бюджет олдида боқиманданинг бор-йўқлиги тўғрисида далолатнома тузадилар. Далолатномаларнинг кўчирма нусхалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади. Акциз солиғи бўйича белгиланган тўловлар прогнозлари бажарилган ҳамда умуман олганда кўрсатилган солиқ тури бўйича бюджет олдида боқимандалар бўлмаган тақдирда корхона ҳисобварағида тўпланган сумма, хизмат кўрсатадиган банк учун асос бўлиб ҳисобланадиган далолатномага асосан, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай корхона томонидан “Ўзвиносаноат-холдинг” ХКнинг қуйидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади: 20210000100192291004 СТИР 200626156 МФО 00439, Тошкент ш., “Савдогарбанк” Амалиёт бошқармаси (ОПЕРУ). Корхона томонидан акциз солиғи бўйича белгиланган тўловлар прогнозлари бажарилмаган ҳамда умуман олганда унинг кўрсатилган солиқ тури бўйича бюджет олдида боқимандалари бўлган тақдирда, етишмаётган сумма далолатномага асосан корхонанинг ҳисобварағида тўпланган сумма ҳисобидан бюджетга ундирилади, тўпланган сумманинг қолган қисми эса 144 далолатномага асосан “Ўзвиносаноат-холдинг” ХКнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади. Акциз солиғини ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ҳокимиятлари молия бошқармаларининг бошлиқлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти молия Бош бошқармаси бошлиғи, давлат солиқ хизмати ва хизмат кўрсатадиган банклар ҳудудий органларининг раҳбарлари, шунингдек “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК корхоналарига Молия вазирлиги томонидан бириктирилган молия инспекторларининг зиммасига юкланади. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling