Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Акциз солиғи
бўйича имтиёзлар ундирилади, тўпланган сумманинг қолган қисми эса махсус ҳисобвараққа ўтказилади. Ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус ҳисобварақларида тўпланган пул маблағлари қатъиян мақсадга кўра ишлатилади, яъни махсус ҳисобвараққа ўтказилади. Солиқ солишдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 6-кунидан кечиктирмай, махсус ҳисобварақда тўпланган маблағлар конвертацияга йўналтирилади. Конвертацияланган маблағлар икки банк куни мобайнида ҳукумат кафолати билан жалб этилган кредитларни сўндиришга йўналтирилиши керак. Солиқ солишдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга кўра фойдаланилмаганда корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқарилган акциз солиғининг келиб тушиши ва кўрсатилган маблағларни кредитларни сўндиришга йўналтириш тўғрисида ҳисобот тақдим этилади. Акциз солиғини ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг бошлиқлари, Давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг раҳбарлари, шунингдек Молия вазирлигининг ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналарга бириктирилган молия инспекторлари зиммасига юкланади. Солиқ кодексига кўра қуйидагиларга акциз солиғи солинмайди: акцизланадиган товарларни экспортга етказиб бериш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим товарлар рўйхати мустасно; саломас ва “Ўзбекистон” ёғини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пахта ёғини етказиб бериш; Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда ёки Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилинаётганда, агар мазкур товарлардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади. Чегирма солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига тўғри келадиган акциз тўланадиган товар (хом ашё) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling