Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
С
ҚҚС (ИҚТБҚ + ББС + АС) х ҚҚС СТ ; 100 Бу ерда: С ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи суммаси ИҚТБҚ – Импорт қилинадиган товарларнинг божхона қиймати; ББС – Божхона божи суммаси; АС – акциз солиғи; ҚҚС СТ – қўшилган қиймат солиғи ставкаси. Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 20 фоизли ставка бўйича тўланади. Амалдаги қонунчиликка кўра қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади: хорижий дипломатик ваколатхоналар ва уларга тенглаштирилган ваколотхоналар расмий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар; жисмоний шахсларнинг бож тўламасдан олиб кириш меъёрлар доирасида импорт қилинадиган товарлар (товарларни олиб кириш меъёри Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори асосида белгиланади); Ўзбекистон Республикаси ҳудудига табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар юз берганда олиб кириладиган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳалқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кириладиган товарлар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига инвестиция дастурига киритилган устувор объектларни жиҳозлаш учун ҳамда ҳукумат кафолати билан хорижий кредитлар ҳисобига молияланадиган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган технологик ускуналар; импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кирилаётган технологик жиҳозлар; ва бошқа қонунчиликда кўзда тутилган импорт товарлар. Товарлар республика ҳудудига импорт қилинишида қўшилган қиймат солиғи божхона декларацияси қабул қилинишига қадар ёки у билан бир вақтда тўланади. Агар божхона декларацияси белгиланган муддатда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling