Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти Фан: Стоматология

Остеомиелит ривожланишига таъсир килувчи омиллар

Download 3.33 Mb.
bet2/7
Sana23.10.2023
Hajmi3.33 Mb.
#1717212
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамолова Эъзоза остеомиелит1

Остеомиелит ривожланишига таъсир килувчи омиллар:

  • Анатомо-физиологик омиллар
  • Биологик ва иммунобиологик омиллар
  • Олиб келувчи омиллар (суякларнинг шикасти, махаллий совук котиш, авитаминозлар, умумий холдан тойиш)

Анатомо-физиологик омиллар:

суяклар диафизи учун магистраль кон айланиш тури характерли, эпифизларда эса кон томирлар ковузлоклар хосил килганлиги сабабли микроблар суякда чўкиб колади (эмболия назарияси), микробларни кириб олишига чикиб кетувчи кон томирларнинг кенгайган ковузлоклари хам ёрдам беради. Суяк эпифизлари бўгимлар капсуласи билан чамбарчас боглик бўлганлиги учун яллигланиш жараёни бўгимлардан метафизга осонгина ўтиши мумкин ёки аксинча.

Гематоген остеомиелитнинг жойлашиши

Ўткир гематоген остеомиелитда йирингли жараённинг таркалиши

1- суяк кумигининг яллигланиши

2- суяк усти парда ости абсцесси

3- мушаклараро флегмона

4- тери ости флегмонаси

Патологоанатомик манзараси:

Суяк кумигига инфекция тушганида сероз яллигланиш жараёни ривожланиб суяк кумиги шиши ва гиперемияси билан кечади. Сероз яллигланиши тукималар некрози ва флегмона ривожланиши билан асоратланиши мумкин. Йирингли инфекция гаверс каналлари оркали суякнинг компакт катламига кириб суяк усти пардасининг йирингли яллиғланишини чакиради. Баъзан эса суяк усти пардаси ости абсцесслари ривожланиб суяк кортикал катламининг емирилиши кузатилади.

Гаверс каналлари сохасидаги томирларнинг тромбози туфайли суяк компакт катламининг кон билан таъминланиши бузилади, некроз учоклари ва секвестрлар ривожланади. Баъзан секвестрацияга найсимон суякларнинг бир ёки иккала эпифизи, баъзан эса суякнинг барча кисмлари учраши мумкин. Суяк секвестри грануляцион тўкима билан ўралган булиб, секвестраль бушликда жойлашган, у эса куп микдорда йиринг ва аутолизга учраган суяк колдикларидан иборат булади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling