Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раисига
Download 17.42 Kb.
|
Судга ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Ифтихор МФЙ, Б.Нақшбандий кўчаси, 164-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Б.Закировдан Ариза
- Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар
- Закиров Азизжон Баходирович 03.05.2023 йил
Ариза (Маъмурий жарима миқдорини камайтириш тўғрисида) Мен, Закиров Азизжон Баходирович 1983 йил 9 июнда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Ифтихор МФЙ, Б.Нақшбандий кўчаси, 164-уйда таваллуд топганман. Уйланганман, 4 нафар фарзандим, турмуш ўртоғим ва ота-онам билан бирга ушбу манзилда оила аъзаларим билан истиқомат қиламан. Ҳозирги кунда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилоят ҳудудий шўъбасида давлат-инспектори лавозимида ишлайман. 2023 йил апрел ойида Президент ҳузуридаги тадбиркорлик ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан бизнинг фаолиятимизда тадбиркорлик субъектларида олиб борилган сифат назорати ишлари юзасидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш натижалари асосида Президент ҳузуридаги тадбиркорлик ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан 2023 йил 1 май куни ҚТВЛ-2338001597692-сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412 моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида 13 200 000 минг сўм миқдорида жарима тўлашим лозим. Лекин ҳозирги кунда мен оиламизнинг ёлғиз боқувчисиман. Бундан ташқари, 2018 йилда Равнақ банк ҳисобидан автомашина учун кредитим борлиги сабабли молиявий аҳволимда етишмовчиликлар борлиги сабабли ушбу жаримани тўлаш менинг оилавий аҳволимни янада оғирлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига кўра, Суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин деб белгиланган. Мазкур қонунга асосан мени мулкий аҳволимни ҳисобга олиб, маъмурий жаъзо жаримаси миқдорини камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосланиб, СЎРАЙМАН: Президент ҳузуридаги тадбиркорлик ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан 2023 йил 1 майдаги ҚТВЛ-2338001597692-сонли маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига асосан мендан ундирилиши белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида 13 200 000 минг сўм миқдорида жарима миқдорини камайтиришни. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар 1. Ариза нусхаси 2. Мулкий аҳволим тўғрисидаги маълумотлар 3. Оилавий шароитим тўғрисида маълумотнома 4. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор Закиров Азизжон Баходирович 03.05.2023 йил Download 17.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling