Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот
Download 19.07 Kb.
|
Йиллик маълумот (2019)
Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги ПФ-5515-сонли фармонига асосан, Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилди, йўл харитаси тасдиқланиб, Тошкент шаҳар каналларини ободонлаштириш мақсадида кенг миқёсида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилиши белгиланган. Тошкент шаҳридан узунлиги 412,5 км бўлган 128 та канал ва коллекторлар мавжуд. 2019 йилдан бошлаб, йил давомида бошқарма томонидан 412,5 км узунликда канал ўзани ва қирғоқ минтақаси тозаланди, 99,5 км узунликда қайта тозалаш ишлари амалга оширилиб, 23247 м3 хажмда ахлат ва чиқиндилар олиб кетилди. Туманларда катта хажмда амалга оширилган ишлар юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтилади. Мирзо Улуғбек тумани бўйича, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчасидан оқиб ўтувчи “Қорасув” каналиннинг 245 метр қисмида канал ўзани ва қирғоқ минтақасини мустахкамлаш мақсадида 107 м3 бетон иши амалга оширилди, 54 м3 тупроқ олиб келиниб канал атрофи ободонлаштирилди. Каналнинг қирғоқ минтақаси 100 м3 асфаст иши амалга оширилди. Мирзо Улуғбек тумани, "Қорасув" каналининг Темур Малик кўчасидан Дўрмон йўли кўчасигача бўлган 2300 п/м қисмида реконструкцияси ишлари олиб бориш режалаштирилган (инвестор томонидан). Мирзо Улуғбек туман оқиб ўтувчи “Қорасув” каналининг Авайхон ва Калтатой кўчаларидан оқиб ўтувчи қисмларида канал қирғоқ минтақасини мустахкамлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда: - Авайхон кўчасидан оқиб ўтувчи 440 метр қисмига 45 м3 хажмда тупроқ ва 738 м3 хажмда тош (шағал) олиб келиниб текисланди ва 102 м3 хажмда бетон иши амалга оширилди; - Калтатой кўчасидан оқиб ўтувчи 200 метр қисмига 360 м3 хажмда тош (шағал) олиб келиниб текисланди ва 160 м3 хажмда бетон иши амалга оширилиди. Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчасидан Зиёлилар кўчасигача бўлган "Салар" каналининг Ботаника боғига туташ қисмида 1600 п/м масофада реконструкцияси ишлари тугалланмоқда (инвестор томонидан). Юнусобод тумани бўйича, Юнусобод тумани, "Юқори Қорақамиш" кўчаси, “Зенит” заводи олдидан оқиб ўтувчи “Қорақамиш” коллекторида Download 19.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling