Тошкент шаҳар суди
Фуқаролик ишлари бўйича
судлов хайъатининг
апелляция инстанциясига
Тошкент шаҳар Марказ-6(Ц6)
116-уй, 32 хонадон
Мусаев Фахриддин Юсуфовичдан
И Л Т И М О С Н О М А
(Суд мажлисининг аудио-видео ёзувга олиш тўғрисида)
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилувчи қарори билан оталикка эътироз билдириш хақидаги даъво аризам қаноатлантиришда рад қилинган.
Хозирда Тошкент шаҳар суди Фуқаролик ишлар бўйича судлов хайъатининг апелляция инстанцияси томонидан тўлиқ бахо берилиб такроран кўриб чиқиши сабабли, Сиздан ўтказиладиган суд мажлисларини аудио – видео ёзувга олиш учун рухсат беришингизни сўрайман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 208 моддасига асосланиб,
С Ў Р А Й М А Н:
2014 йил 16 июнь куни туғилган Мусаева Алина Фахриддинованинг туғилганлик ҳақидаги гувохномасидаги (отаси) деган сахифасидан “Мусаев Фахриддин Юсуфович” деган ёзувни бекор қилиш юзасидан киритилган даъво аризам юзасидан суд мажлисларини аудио – видео ёзувга олишга рухсат беришингизни сўрайман.
Илтимосномага илова қилиниётган хужжатлар
Илтимоснома нусхаси_______варақда
Аризачи: Ф.Ю.Мусаев.
Do'stlaringiz bilan baham: |