Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 1-уй
Download 13.69 Kb.
|
Дилфуза опа
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 1-уй Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазирлигига Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Сусам ҚФЙ Қорасувёқа маҳалласи Фаровон кўчаси 60-уйда яшовчи фуқаро Матибрагимов Достондан АРИЗА Аризамга кўра, мен юқорида кўрсатилган манзилда оилам билан истиқомат қиламан. 2020 йил мақсадли йўл билан оилам учун рўзғоримизга Ангрен шаҳридаги “Шодия Файз” фирмаси дўконига маиший техникалар олиш учун борган эдим ва шу йили 27 октябрь куни шу дўкон билан гаплашиб, келишиб ва “Ипотека банк” Ангрен филиали кредити асосида шартнома қилиб келдим. Шартномамда товарларим нархи жами 22 300 000,00 (Йигирма икки миллион уч юз минг) сўм бўлган. 2020 йил 4 ноябрь куни “Ипотека банк” Ангрен филиали “Шодия Файз” фирмасига 22 300 000,00 (Йигирма икки миллион уч юз минг) сўмни ўтказиб беришган. Аммо менинг бундан хабарим йўқ эди. Буни мен орадан анча вақт ўтиб пластик картамга тушган ойликларимдан “Ипотека банк” орқали ечиб олинган вақтда хабар топдим ва пул ўтганлиги ҳақида банк ва “Шодия Файз” фирмаси ҳеч қандай хабар беришмаган. Кейин шу “Шодия Файз” фирмасига пул ўтган бўлса товарларимни олиб кетай десам, у ҳар сафар менга товарларимни беришдан бош тортиб келаверди. Шу зайлда 2 ой вақт ўтди. Орада анча телефонлар қилдим. Аммо у телефонларни ўчириб юраверди. Мени роса сарсон қилишди. 1 ой муддат ўтгандан кейин пластик картамдан “Ипотека банк” тушган ойликларимни еча бошлади. Оқибатда мен жабр кўра бошладим. Ҳеч қандай шу фирмадан товар олмай туриб пулларимни банк ечиб олаверди. “Шодия Файз” фирмасига бориб онам, отам билан бориб ёки пулимизни ёки товарни биришини талаб қилдик. У 2020 йил 21 декабрь куни Шодияни ўзи мени чақириб ҳар ой банк пулларини вақтида тўлаб бериш учун тилхат ёзиб берди ва тилхат маъноси шуки, Сизнинг кредит пулларингизни кечиктирмай тўлайман дейилган. “Ипотека банк” жами аслида умумий миқдори 30 520 526,17 (ўттиз миллион беш юз йигирма минг беш юз йигирма олти) сўм 17 тийинни ташкил қилар эди. Шу пуллардан “Шодия Файз” фирмаси 12 971 451 (Ўн икки миллион тўққиз юз етмиш бир минг тўрт юз эллик бир) сўмни ҳар ой банкка тўлаб ўз айбига иқрор бўлди ва қолган 17 000 549,17 (Ўн етти миллион беш юз қирқ тўққиз) сўм 17 тийинни тўлашдан яна бош тортиб алдаб юраверди. Бир куни эшитиб қолдимки, бу “Шодия Файз” фирмаси Мардона исмли фуқаро билан тил бириктириб келишиб мени номимга чиққан 22 300 000,00 (йигирма икки миллион уч юз минг) сўмни ўртада бўлишиб олди-берди қилишган экан. Бу иккала Шодия ва Мардоналар мени талон тарож қилишиб менга жабр қилишган. Шу сабаб “Шодия Файз” фирмаси товарларимни беришмаган экан. Кейин ҳар бир ўтган вақт учун ва берилмай қолган 17 549 075 (ўн етти миллион беш юз қирқ тўққиз минг етмиш беш) сўмни “Иоптека банк”и мени судга бериб ишимни МИБга ўтказишди. Мен ҳам уш орада Ички Ишлар бўлимига “Шодия Файз” фирмасини устидан жиноий иш қўзғашини талаб қилиб ариза билан мурожаат қилдим. Шунда анча вақт ўтса ҳамки, терговчи Фаёз исмли ходим айбдор Шодияга нисбатан ҳеч қандай тергов ишини олиб бормаганини билиб қолдим. Яна бир неча маротаба терговга мурожаат қилдим. Аммо натижа бўлмади. Оқибатда уйда отам-онам соғликлари буни кўтара олмай ётиб қолишди. Мени жабр кўрганимга ва ўзимнинг ҳам қанчадан-қанча соғлигим бўлмаганлиги учун қайта юқори турувчи органга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. 2021 йил 25 май куни менга МИБдан мажбурий ундирув қоғози келди. Аммо банк ва суд орқали менга ҳеч қандай огоҳлантириш келмаганди. аммо мен барча банк қарздорликларини танишларимдан қарз олиб вақтида тўлаб бердим. “Шодия Файз” фирмаси устидан ёзган аризамга эътиборсизлик қилган ва ўз ишига масъулиятсизлик қилган тергович Фаёзга нисбатан ҳам қонуний чора кўришингизни талаб қиламан. Ҳозирги вақтда ота-онамни даволатишим учун жуда пулга муҳтожман. Ва қолаверса мени алдаб пулларимни олиб эвазига товар бермаган “Шодия Файз” фирмасига нисбатан жиноий иш қўзғашингизни талаб қиламан. Ҳамда кетган барча ҳаражатларимни йўлкира пулларимни ўзим учун соғлигимни тиклаб олишим сабаб барча пулларни қонуний йўл билан ундириб беришингизни сўрайман. 15.08.2022 йил /____________/ Д.Матибрагимов Download 13.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling