Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мактабгача таълим бўлими бошлиғи


Download 28.88 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi28.88 Kb.
#1363988
Bog'liq
129 ДМТТ Шикоят


Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мактабгача таълим бўлими бошлиғи
В.Ж.Акрамовага

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани


129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг оналари номидан
ШИКОЯТ
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаб келаётган 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг оналари номидан қуйидаги мутасадди ходимга нисбатан шикоят келтирилмоқда.
Шикоят келтиришдан мақсад, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлаётган “салбий” ўзгаришлар ва ноқонуний ҳаракатлар ҳақида келтириб ўтмоқчимиз.
Хусусан, жорий йилнинг 4 январ куни кундузи бўлиб ўтган Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига келган Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Мактабгача таълим бўлими услубчи “Муниса” исмли ходим томонидан текширувларга кўра, ошхонада ишлайдиган “Малика” ва “Наргиза” исмли ошпазлар, тарбияланувчилардан ортган маҳсулотларни номаълум жойга олиб кетаётганлиги аниқланган ва сариёғлар, пишлоқ, сунъий мураббо (джем) ва бошқа маҳсулотларни олиб чиқиб кетаётганлиги маълум бўлган. (фотонусхалар илова қилинади)
Бу жараён, биринчи маротаба бўлмаётганлиги ва ўтган 2022 йилнинг 30 декабр куни бўлиб ўтган текширувларда ҳам худди шундай ҳолатлар кузатилган.

Хусусан, ўтган 2022 йилнинг ноябр ойида 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида мутасадди ходимларда ўзгаришлар вужудга келди, яъни ташиклот мудираси Мелиқўзиева Нигорани ўрнига бошқа бир мудира Абдуллаева Муножаат тайинланди.


Мудира Абдуллаева Муножаат лавозимига тайинлангунига қадар, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаб келаётган 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Н.Мелиқўзиева томонидан ташкилот шаффофлигини таъминлаш мақсадида, телеграмм мессенджери орқали, ижтимоий тармоқ гуруҳлар ташкил қилган.
Ушбу ижтимоий тармоқ гуруҳлар орқали, тарбияланувчиларнинг овқатланишидан тортиб, то уларнинг тартибясига қадар, фотонусхалар орқали тарбияланувчиларнинг оналарига хабар берилиб турилган.
Бироқ, М.Абдуллаева ташкилот мудираси бўлиб тайинлангандан бери, фарзандларимизни овқатларини ҳар хил ракурслардан туриб, фотонусхалар юборилиб келинмоқда. (фотонусхалар илова қилинади)
Бундан ташқари, фарзандларимиз бемаъза овқатланиб келаётганлиги, қорни оғриб келаётганлиги ва витаминга бой маҳсулотларни қабул қилмаётганлиги маълум бўлмоқда.

Хусусан, 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ота-оналаридан рус тилини ўрганиш учун пул маблағларини йиғиб олинган.


Бироқ, 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари рус тилидан на ўрганмоқда ва на рус тили ўқитувчиси йўқ.
Адашмасак, бу кетишда бошқа тўгаракларга йиғиладиган пул маблағлари ўзлаштириб юбориладиганга ўхшайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаб келаётган 129- сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг оналар номидан ёзилган шикоятни атрофлича кўриб чиқишингизни ва АЛОҲИДА НАЗОРАТГА олишингизни, кўрилган чоралар юзасидан тўлиқ ва батафсил маълумот беришингизни ва ушбу ҳолатларни бартараф қилган ҳолда, ёзма равишда жавоб беришингизни сўраймиз.


Тошкент шаҳар Яшнобод туманида


яшаб келаётган 129- сонли
Давлат мактабгача таълим ташкилоти
тарбияланувчиларининг оналар
Download 28.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling