Тошкент шахар «12» ­­­­­Март 2023 йил


Download 24.66 Kb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi24.66 Kb.
#1472947
1   2   3
Bog'liq
Oldi sotdi Shartnomasi

3.2 Сотувчининг ҳуқуқлари:
3.2.1.Сотилган товар (маҳсулот) учун тўлов суммаларини шартноманинг 2.1 ва 2.2 бандларида назарда тутилган тўлов суммани талаб қилиш.
3.2.2.Сотиб олувчи товар (маҳсулот)лар учун тулов суммалари ўз вақтида тўланаётган тақдирда тўлов вақтларини узайтириш.
3.2.3.Шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни ва сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.
3.3 Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
3.3.1.Қабул қилиб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда ушбу шартнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда товарни миқдори, сифати ва бутлиги бўйича қабул қилиб олиш.
3.3.2.Сифати лозим даражада бўлмаган товар келтирилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу товарнинг сифати лозим даражада эмаслиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 3 кун ичида сотувчини хабардор қилиш.
3.3.3.Шартномада белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатда товар ҳақини тўлаш.
3.3.4.Сотиб олувчи сотувчини тўлов тўғрисида хабардор қилиши шарт.
3.3.5.Товар (маҳсулот)лар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда Товар (маҳсулот)ларни сотувчига қайтариши.
3.3.6.Шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш ва сотувчига етказилган зарарни қоплаш.
3.3.7.Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда махсулотлар сотувчига 3 кун давомида қайтариш.
3.3.8.Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, ассортименти, сифати,бутлиги,идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига бир кун муддат ичида маълум қилиши шарт.
3.4 Сотиб олувчининг ҳуқуқлари:
3.4.1.Сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширишни,шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни ва кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни талаб қилишга хақли.
3.4.2.Товар тўғрисида зарур ва тўғри ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган ёки чакана савдо тўғрисидаги талабларга мувофиқ ҳолда олиш.
4.ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
4.1.Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш томонларнинг розилигига кўра қўшимча битимни расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битим у ёзма шаклда бўлгандагина ва томонлар уни имзолаганларидагина кучга киради.
4.2.Томонларнинг шартнома шартларига киритган қўшимча ва ўзгартиришлари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади, улар албатта инобатга олиниши зарур.

Download 24.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling