Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа
Физиотерапия фани бўйича ўзлаштирадиган амалий кўникмалар рўйхати
Download 1.37 Mb.
|
ўқув услубий мажмуа ФТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий кўникмалар баҳолаш мезонлари
- Текшириш тадбирлари
Физиотерапия фани бўйича ўзлаштирадиган амалий кўникмалар рўйхати :
1.Гальванизация муолажасини ўтказиш. 2.Электрофорез муолажасини ўтказиш. 3.УВЧ-терапия муолажасини ўтказиш. 4.Диадинамотерапия муолажасини ўтказиш. 5.Дарсонвализация муолажасини ўтказиш. 6.Магнитотерапия муолажасини ўтказиш. 7.Ультратовуштерапия муолажасини ўтказиш. 8.Ёруғлик билан даволаш (ИҚН - Солюкс лампаси) муолажасини ўтказиш. 9.Парафин-озокерит аппликация муолажасини ўтказиш. 10.Биодозани аниқлаш (УБН). Амалий кўникмалар баҳолаш мезонлари Жорий назоратининг 40% ни амалий қисм ташкил қилади. Максимал 20 баллга тенг. Физиотерапия фанидан жорий назорати бўйича ўзлаштириладиган ҳар бир амалий кўникмалар босқичда амалга оширилади ва максимал 100 балл билан баҳоланади. Амалий кўникмалар қадамма-қадам бажарилишида ҳатолар қилинганда, бажарилмаган қадам ҳисобидан максимал ажаратилган баллар олиб ташланади. Охирги қўшилган баллар суммасидан қуйидаги коэффицент билан ҳисобланади, 20 * х/100 коэффицентга ўтказилади. Масалан: талаба 80 балл олса амалий кўникмани жорий баҳолашдаги балли 16 га тенг бўлади. 16 балл ёки жорий баҳолашни 38% ташкил этади.
Текшириш тадбирлари Ўқув машғулотини ўзлаштириш сифатини баҳолаш 2 хил назорат : жорий ва якуний баҳолаш орқали амалга оширилади. 1.Жорий баҳолаш (ЖБ) - ҳар куни талабаларнинг билими ва амалий кўникмаларни ўзлаштирилиши текширилиб борилади. Баҳолаш қуйидагича амалга оширилади : -саволларга оғзаки жавоб бериши; -вазиятли масалаларни ечиш,таклифлар бериш; -амалий кўникмаларни бажариш; -янги усулларни қўллаб, билимни баҳолаш; -мавзу бўйича тестларни қўллаш. Талабаларнинг мустақил ишлари (ТМИ) – талабалар томонидан мустақил тайёрланган ишлари (реферат, слайда, красворд, тарқатма материал, вазиятли масала, барнер) амалий машғулотларда эшитилиб, тахлил қилинади ва рейтинг назорати тизими асосида балларда баҳоланади.Ҳар бир бажарилган иш рейтинг назорати тизимига асосан балларда баҳоланади. Талабанинг мустақил иши ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги-нинг 21.02.2005 йил 34-сонли буйруғи ва ТТА ректори 2009 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган «Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Намунавий низом» асосида ташкил этилади. 2.Якуний баҳолаш (ЯБ) – амалий машғулотлар тугагач, қуйидагича олиб борилади:. -ЯБ га жорий баҳонинг максимал рейтинг балининг 55 ва ундан юқори балл олган талабалар қўйилади; -якуний баҳолаш ОСКИ шаклида оғзаки ёки ёзма тест шаклида олинади; -рейтинг назорат тизими асосан балларда баҳоланади. Фан бўйича умумий рейтинг балли ЖБ ва ЯБ балларини қўшиб олинади. Олинган баллар қайднома ва талабаларнинг рейтинг китобчасига қўйилади. Фан бўйича умумий рейтинг балли қуйидагича баҳоланади : 86,0 – 100,0 балл - аъло 71,0 – 85,9 балл - яхши 55,0 – 70,9 балл - қониқарли 54,9 ва ундан паст - қониқарсиз Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling