Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Download 477 Kb.
bet32/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Функцияси. Калконсимон без ички секреция безлари орасида асосий урин тутади. Без фолликулаларида ишлаб чикариладиган гармон тироксин деб аталади. Тироксин шу безга келувчи кон томирлар оркали конга утади. Тироксин организмда усиш жараёнига таъсир курсатади. модда алмашинувини тезлаштиради. Агар без нормал тараккий этмаса (гипофункция) организм усишдан тухтайди, натижада миксидема касаллик вужудга келади. Без фаолияти ортиб кетса (гиперфункция) Базедов касаллиги - тиреотоксикоз (организмни тироксин билан захарланиши) юз беради.
Шундай килиб, калконсимон безда ишлаувчи гармон модда алмашинувчини бошкариб туради, оксидланиш жараёнини тезлатади, шу билан бирга оксил, мой ва углевод парчаланиши кучаяди. Калконсимон без функция булагида ишланадиган тиреотроп гармони оркали бошкарилади.
Баъзи ахоли яшайдиган зоналарда ичиладиган сувда йоднинг етишмаслиги ва натижада безнинг хаддан ташкари катталашиб кетиши - эндемик букокка олиб келади. Без катталашсаю, функцияси нормал колаверса - эутиреоид букок, функцияси ошиб кетса - гипертиреоид букок, камайиб кетса - гипотиреоид букок деб юритилади.
Калконсимон орка безлари - glandula parathyroidea.
Икки жуфт (бир жуфти юкорида ва бир жуфти пастда) булиб, ички секреция безлари ичида деярли энг кичигидир. У калконсимон без ён булакларининг орка юзасига ёпишиб туради. калкон орка безининг узунлиги 6 мм, кенглиги 4 мм, калинлиги 2 ммга тенг. Шунинг учун хам препаровка килиб каралганда, уни ураб ётган ёг тукимасидан ажратиб олиш кийин. Хар кайси калкон орка бези алохида махсус фиброз капсулага уралиб ётади. без эпителий хужайралари ташкил топган булиб, кон томирларга жуда бой.
Тараккиёти. Калкон орка бези калконсимон без каби бронхиоген безларга, яъни энтодермадан такомил этувчи безларга киради. Бу без II IV жабра ёриклари хисобига юзага келади. Баъзан туртта без урнига бешта хосил булиб колади.
Функцияси. Калкон орка бези организмда кальций алмашинувини бошкариб туради. бу без олиб ташланса, одам калтирок касалига йуликади ва халок булади.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling