Тошкент тиббиёт akademiyasi фарgъона филиали


Download 477 Kb.
bet38/44
Sana08.04.2023
Hajmi477 Kb.
#1342650
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44
Bog'liq
ALot-2

Буйрак пардалари. Буйрак фиброз тукимадан тузилган парда билан уралган булиб, унинг ташкарисидан ёг катлами билан уралган. Ёг катлами эса фасция билан уралган. Буйрак уз жойидан кимирламасдан туришга парда, ёг катлами, фасция, корин бушлигидаги босим, буйрак кон томирлари, ва буйракка тегиб турган аъзолар ёрдам беради.
Буйрак кон томирлари. Корин аортасидан чиккан буйрак артерияси буйрак дарвозасида 3та: тепа кисми, урта марказий кисми ва пастки кисм тармокларига булинади. Улар пирамидалар асосида равокларни хосил килиб, пустлок ва магиз моддалар чегарасида жойлашган. Равок артериялар магиз модда томон йуналган булакчалароро артерияларга тармокланиб, буйрак мия кисми пустлок кисмидаги тугунчалардан утиб, уз навбатида кин томирли коптокча хосил килиб, шохланади.улар яна майда копилярларга булинади ва буйрак найчаларини ураб туради. буйрак венаси якка узак сифатида буйрак дарвозасидан чикиб пастки ковак - венага куйилади. Кон-томирли коптокчага кирувчи артерия деворида мскул кавати борлиги туфайли калин ва бакувват булади. ундаги кон босим уртача 90-100мм га тенг.
Сидик йули. Сийдик йулининг узунлиги 30см атрофида булиб, сийдик буйрак жомидан ковукка утади. Бу найнинг корин парда факат олд томондан коплайди. Сийдик йули жойлашишига кура икки: корин ва чанок кисмлардан иборат. Сидик йули бошланиш кисмида, чанокка утиш чегарасида ва ковукка кириш олдида бирмунча тораяди.
Сийдик йулининг корин кисми орка томондан бел мускулларига тегиб турса , олд томондан эркаларда мояк артерия ва венаси билан , аёлларда эса тухумдон артерия ва венаси билан кесишиб жойлашган. Унг сийдик йули корин бушлигида пастки ковак венаси, куричак ва кутарилувчи чамбар ичаклар билан ёндашган. Чап сийдик йули эса аорта ва пастга йуналувчи ичакка тегиб туради. сийдик йули чанок бушлигининг бошланишида унинг девори буйлаб йуналади, сунгра девордан узоклашиб эркакларда уруг йули билан кесишади ва ковукка боради. Аёлларда бачадон, кин якинида бачадон артерияси билан кесишиб утиб, ковук деворига киради.
Сийдик йулининг девори куйдаги уч пардадан тузилган, ички шиллик парда, урта мускул парда, ташки бириктирувчи тукимали пардадан иборат.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling