Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Спирометрия усули ва ўтказилиш усуликаси


Download 1.2 Mb.
bet104/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.2 Спирометрия усули ва ўтказилиш усуликаси.
Ўпка ва бронхнинг касалликларига диагноз қўйишда, уларни даволашдан олдин ташқи нафас олиш функционал ҳусусиятини билиш зарур. Ташқи нафас олиш ўпканинг вентиляциясини, диффузиясини ва перфузиясини ўз ичига олади. Нафас олишда нафас йўллари ва мушаклар бундан ташқари ўпка, нерв элементлари, кўкрак қафаси, томирлар, юрак, қон, жуда кўп ферментлар системаси иштирок этади.
Ташқи нафас олишни ўрганишда спирометрия усулидан фойдаланилади.
Спирометрия - нафас чиқаришдаги ҳавонинг ҳажмини текширувчи усул. Текшириш учун сувли ва ҳаволи(қуруқ) спирометрлардан фойдаланилади.
Спирография - ташқи нафас олишни график тарзда аниқловчи усул. Текшириш спирографнинг бир қанча турларидан фойдаланилади. Спирографда қоғознинг ҳаракати турлича( минутига 50 мм ёки 600 мм) бўлган турларини учратиш мумкин. Спирографнинг ҳаракатланувчи лентасига ҳамма нафас тебранишлари ёзилади. Ёзилган кўрсаткич спирограмма дейилади.
Ташқи нафас олиш шартли равишда икки гуруҳга бўлинади. Биринчи кўрсаткич – ташқи нафас олиш альвеоляр ҳавони билдиради: нафас олиш частотаси (НЧ), нафас олиш ҳажми (НҲ), нафас олишнинг минутлик ҳажми (НМҲ), нафас олиш ва нафас чиқаришнинг резерв ҳаво ҳажми (РҲ), ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС), ўпкаларнинг максимал вентиляцияси (ЎМВ), нафас олиш ҳаво резерви (НР), ўпканинг кучайтирилган тириклик сиғими (ЎКТС), Тиффно индекси. Иккинчи гуруҳ кўрсаткичига ўпка капилларлари билан алвеоладаги ҳаво ўртасида газ алмашинуви: кислороднинг минутлик ютилиши (КМЮ), кислород сарфланиш коэффициенти (КСК); учинчи гуруҳ кўрсаткичига нафас олиш фаолиятини кўрсатувчи артериал ва веноз қондаги газ таркиби киради: қон таркибидаги кислород ҳажми ва ҳ.к.
ФВД учун умумий қойдалар – бу ўлчашдан олдинги тайёргарликдир, эрталаб оч қоринга кучли таъсирловчилар ва фармакологик моддаларни чеклаш. Кўп ҳолларда ФДВ кўрсаткичи жисмоний чиниққанлиги, бўйи, оғирлиги, жинси ва ёшига шу билан бирга хона ҳарорати ва намлигига боғлиқ.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling