Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet11/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

6. Амалий машғулот юзасидан ўқитувчига кўрсатмалар:
1. Назарий қием: Амалий машғулот ўтказилганда биринчи навбатда талабаларнинг асосий фанлар бўйича билими аниқланади. Буни хал қилиш учун бу қисмни дидактик ва аналитик шаклда ўтказиш керак. Саволларни ўзига хос беришга эътибор бериш керак.
Масалан:
- Касаллик тарихи схемаси нима?
-Касаллик тарихининг паспорт бўлимини ким тулдиради?
Бу қисм бўйича яхши тайерланган талабалар ва билим даражаси ўрта бўлган талабалар аниқланади. Бу гурухни 3-4 гурухчага бўлишга, интерактив технологияни ўтказишга (кучли+кучсиз талабаларни бир-бирига қарама-қарши) ўқитувчига ёрдам беради. Сўнгра амалий машғулот мавзусини мухокама қилишга киришилади. Дискуссия ва «текшириш сухбати» усули ёрдамида амалга оширилади.
Тахминий саволлар:

  • Касал тарихи схемаси қандай қисмдан иборат?

  • Касални сўраб суриштириш қандай қисмдан иборат?

  • Беморнинг асосий ва иккинчи даражали шикоятлари нима?

  • Умумий кўрик ва тана қисмлари бўйича кўрик қандай тартибда ўтказилади?

Сўнг барча вариант саволлари мухокама қилиниб, энг қулайи танланади.
I – қисм - амалий машғулот учун вақт 25 дақиқа.

  1. Аналитик қисм: Машғулотнинг бу қисмида касаллик тарихини бўлимдан оламиз ва беморнинг шикоятларини мухокама қилиб, уларни асосий,иккинчи даражали ва бошқаларга бўлишга харакат қиламиз.

II қисм амалий машғулот учун вақт 25дақиқа.

  1. Амалий қисм: Бу қисм амалий машғулот малакалари, тажрибаларини ўзлаштиришга бағишланган. Бу қисмда беморларни сўрашни талабаларга таклиф этилади. Ревматология қисмида ўқитувчи иштирокида ва назоратида талабалар беморни текширишлари керак. 2-3 бемор тайёрланади.

Кўрик вақтида талабаларни беморнинг шикоятларининг хусусиятларига, ушбу беморнинг анамнезига ва беморнинг хает тарихига эътиборни қаратиш керак.
Психологик нуқтаи назардан шифокорнинг касаллари билан мулоқоти, касаллар билан сўраб суриштиришдаги қийинчиликларига эътиборини жалб қилиш керак. Талабаларнинг беморларни сўраб суриштириши уларни малакаларининг ортишига қаратилган. Беморлар хақидаги барча маълумотларни амалий машгулот дафтарига ёзилади.
III қисм учун вақт 40 дақиқа.
4. Якуний қисм: Бундан кейин беморни гурухда мухокама қилинади талабаларни беморлар билан мулоқотда бўлиш қобилиятлари, беморларни текширганда унинг тартибини, тўғрилиги бахоланади.
Амалий машғулот ўтказилганда нафақат талабалар жавобларининг тўлиқлиги, хатто маъруза ва амалий машғулот дафтарлари беморни текширишда фаоллиги хисобга олинади.
III қисм амалий машғулот учун вақт 10 дақиқа.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling