Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet9/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Сийдик ажратиш тизими.
БЕЛ СОХАСИДАГИ ОҒРИҚЛАР: уларнинг характери (тўмтоқ, ўткир, хуружли) иррадиация, давомийлиги нимадан сўнг пайдо бўлади ва кучаяди, нима билан кузатилади, оғриқ нимадан сўнг енгиллашади.
СИЙДИК ЧИҚАРИШ:
• Бемалол, қийинчилик билан, оддий оқиш, ингичка оқим билан оқиш, тўхтаб-тўхтаб оқиш, осилиб тутиши (факат эркакларда)
• Сийдик чиқаришда санчиб оғриши, ачишиш

  • Сийдик чиқариш тез-тезлиги, айниқса кечаси

  • Кун давомидаги сийдик миқдори

СИЙДИК РАНГИ: оддий, қизгиш, «гўшт сели» рангида, пиво рангида ва хоказо
СИЙДИК ЧИҚАРИШДА ҚОННИ МАВЖУДЛИГИ - бошида, барчасида, охирида. Беихтиёр сийдик чиқаришнинг мавжудлиги.
Харакат-таянч тизими.
• Оёқ ва бўғимлардаги оғриқ. Оғриқ характерини узгарувчанлиги, об- хаво ўзгариши, жисмоний чарчаш, хаяжон билан боғлиқлиги, оғриқнинг тинч холатда, тунда пайдо бўлиши

  • Бўғимларнинг шишиши ва қизариши (қайси )

  • Харакатланишдаги қийинчилик (қайси бўғимларда), эрталабки харакат танглиги, унинг давомийлиги

  • Харакатланишда умуртқада оғриқ ва қийинчилик (қайси бўғимда), оғриқнинг тарқалиши.

Эндокрин тизими.

  • Ўсиш ва гавда тузилишининг бузилиши

  • Вазннинг ўзгариши (семизлик, озиб кетиш)

  • Терининг ўзгариши (хаддан ташқари терлаш ва қуриб кетиш, дағаллашиш, терида қизил тармоқларнинг пайдо бўлиши, рангининг ўзгариши)

  • Бирламчи ва иккиламчи жинсий белгиларнинг ўзгариши; дисменорея ва аёллар бепуштлиги, эркаклар импотенцияси (унинг характери), жинсий эхтиёжни бахолаш

  • Соч қатламининг ўзгариши (жуда кўплиги, уни уша жинсга хос қўлмаган жойларда пайдо бўлиши, соч тўкилиши).

Сезги аъзолари ва асаб тизими.

  • Тунги дам. (чуқур, юзаки, тез-тез уйғониш билан уйқу, калта, тушсиз, қўркинчли тушларга бой, рангли тушлар ва бошқалар)

  • Уйқудан кейинги холат (бардамлик, кўтаринкилик, кучнинг оқиб келиши, комфорт, ахволнинг яхшиланиши, чарчаш, дармонсизлик, тинкаси қуриш)

  • Хотира (аъло, яхши, оддий, пасайган, жуда ёмон )

• Кайфият - эрталаб ва куннинг биринчи ярмида (аъло, яхши, қониқарли, ёмон, жуда ёмон), куннинг иккинчи ярмида (аъло, яхши, қониқарли, ёмон, жуда ёмон)

  • Эътибор (аъло, яхши, қониқарли, ёмон, жуда ёмон )

  • Бош оғриғи (жойи, характери, пайдо бўлиши нима билан боғлиқ,
    такрорланиб туриши, давомийлиги, йўлдош белгилари, қулоқдаги шовқин,
    бош айланиши)

  • Юриш (қадам ташлаш) нинг бузилиши, оёқларнинг титраши, томир тортиши, тери сесувчанлигининг бузилиши.


Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling