Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиши синдромида кўрикдан ўтказишни асосий клиник усулларининг маълумотлари


Download 1.2 Mb.
bet141/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.2. Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиши синдромида кўрикдан ўтказишни асосий клиник усулларининг маълумотлари.
Гидротораксдаги каби пневматораксда хам (ўпканиг сиқилиши ва унинг ателиктазида аралаш тавсифли), кўкрак қафасидаги оғриқ асосий шикоятлари хисобланади. Оғриқ кўпинтча оғирлик хиссидек бўлади, лекин баъзида интенсив бўлиши мумкин, оғриқни бўйинга, эпигастрал сохага иррадиация бериши мумкин, у доимий бўлиб, физик нагрузкадан кучайиши мумкин, кўпинча оғриқни пайдо бўлиш сабаби номаълум бўлиб қолади. Кўпиинча бу касалларда қуруқ ютал, кучли терлаш, харорат кутарилиши, қалтираш, тез чарчаш, холсизлик, бош оғриғи, иштаха пасайиши ва бошқалар вужудга келиши мумкин, баъзидабу шикоятлар касалликнинг бошланишида кейинчалик эса асосий шикоятлар пайдо бўлиши мумкин.
Умумий кўздан кечирганда бундай беморларни мажбурий холати (утирган, ярим утирган) ёки плеврал бўшлиғида суюқлик тўпланганда беморлар касал бикинига ётиши аниқланади. Тери копламлари рангпар, цианотик, нам (харорат юқори ошганда қуруқ ва иссик бўлиши мумкин, асосий касалликга боғлиқ), хансираш, қуруқ йўтал, бўйин веналарини буртиб чикканлиги кузатилади.
Кўкрак қафасини кўздан кечирганда суюқлик ва хаво тўпланган жойда кўкрак қафасининг шу бўлаги буртиб чиқиши хисобига кўкрак қафасининг ассиметрияси кузатилади, қовурғалараро оралиги бу ерда силликлашган, шунингдек шикастланган томонда нафас харакатлари чегараланган.
Плерал бўшлиқда суюқлик тўпланиш синдромида кўкрак қафасининг пастки бўлимларида шикастган томони сог томонига нисбатан шишганлиги ва терининг калин бурмаси аниқланади (Винтрих симптоми).
Папаслаганда плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиш синдромида товуш дириллаши пасайиши ёки бутунлай йўқолиши белгиланади, оғриқ нукталари аниқланиши мумкин. Кўкрак қафасининг резистентлиги пасайган. Эпигастрал бурчак хам ўзгариши мумкин.
Перкуссияда плеврал бўшлиқда хаво ва суюқлик тўпланиш синдромида плеврал бўшлиқда суюқлик борлиги аниқланиши мумкин, факат унинг микдори 300-400 мл гача бўлганида бўғиқлашиш даражасининг бир қовурғага кутарилиши суюқлик микдорининг 500 мл га ошишига мос келади. Суюқлик тўпланган сохада нисбий бўғиқ товуш аниқланади. Тўпланган суюқликнинг юқори чегарасини аниқлаганда яллиғланиш тавсифига эга бўлган суюқлик тўпланишида қийшиқ чизиқ (Дамуазо чизиғи) ва яллиғланишсиз суюқлик тўпланганда тўғри чизиқ аниқланади. Бунда товуш бўғиқлашган тавсифга эга бўлади. Хамда перкуссияда 2 та уч бурчак аниқланади: Тарлент ва Раухфуса – Грокко учбурчаги Тарлент учбурчаги бир томондан умуртқа поғонаси иккинчи томондан Домуазонинг кутарилувчи чизиғи билан хосил бўлади. Умуртқа поғонасига ўтказилган чизиқ кутарилувчи Дамуазонинг юқори нуктасидан умуртқа поғонаси унинг чизиғи асоси хисобланади. Ўпканинг илдизига сиқилиши натижасида шу учбурчак сохасида бўғиқлашган тимпаниқ перкутор товуш аниқланади.
Плеврал бўшлиқда кўп микдорда суюқлик сулганида сог томонининг пастида умуртқа поғонасининг ёнида перкутор равишда перкутор товушнинг бўғиқлашувини берувчи Раухфус – Грокко учбурчага аниқланади. Бу учбурчак бир томондан умуртқа поғонаси, бошқа томондан эса Даумазо чизиғининг давоми хисобланади, унинг асоси бўлиб, ўпканинг пастки қирғоғи хизмат қилади.

  1. Кўкс оралигининг сог томонга силжиши

  2. Суюқлик тўпланган томонидан умуртқа поғонасининг перкутор товуш ўтказиши.

Компрессион ателектазда перкутор равишда темпаниқ товушни бўғиқлашуви аниқланади. Плеврал бўшлиқда хаво тўпланиш синдромида тимпаниқ перкутор товуш аниқланади. Ўпканинг пастки қирғоғи пастга силиган.
Икала синдромда ўпканинг пастки қирғоғининг харакатчанлиги аниқ чегараланган.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling