Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиш синдромининг мехенизмлари.
5. Машғулот мазмуни.
Кўрсатилган мавзу бўйича кўриб чиқиладиган саволлар руйхати ва уларни амалга ошириш усуллари. 5.1 Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиш синдромининг пайдо бўлиш механизми. 5.2 Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиш синдромида кўрикдан ўтказишнинг асосий клиник усулларининг маълумотлари. 5.3 Плевритлар. Аниқланиши. Касалликнинг этиологик ва патогенетик усулларини маълумотлари. 5.4 Плевритлар (қуруқ ва экссудатив) Билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказишнинг клиник усуллари. а. Шикоятлари. б. Anamnesis morbid, vitae. c. Кўздан кечириш. d. Пальпация. e. Перкуссия. 5.5 Плевритлар (қуруқ ва экссудатив) Билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказишнинг қўшимча усуллари 5.1. Плеврал бўшлиқда суюқлик ва хаво тўпланиш синдромининг мехенизмлари. Плеврал бўшлиқда, плевранинг ўзида ва плевранинг весцерал ворогида якин жойлашган ўпка тўқимасида яллиғланиш жараёни пайдо бўлганда плеврал бўшлиқда натижада суюқлик тўпланиши мумкин. Яллиғланиш натижсида Старменгнинг транскапеляр алмашинув конуни бўзилади., бу конун бўйича нормада суюқлик париетал плевра капилярларидан плеврал бўшлиқка харакатланади, кейинчалик весцирал плевра Билан сурилади. Яллиғланишда париетал плевранинг плеврал суюлиги ишлаб чикарлиши ошади а весцирал плеврада суюқликни сурилиши бузлади. Плеврал бўшлиқда суюқлик тўпланишига олиб келувчи бошқа механизм - усма жараёнлари, бириктирувчи тўқиманинг системали касалликлари ва бошқа аъзо касалликлари пайдо бўлиши плевранинг таъсирланишига ва яна юқорида кайд этилган механизм бўлади, бунда бевосита плевранинг ўзида яллиғланиш жараёни содир буламайди Табийки, кўкрак қафасининг шикастларида кон – томирлар, плевра тўқимаси ва ўпка тўқимасининг жарахотланиши натижасида плеврал бўшлиқда суюқлик тўпланиши мумкин. Плеврал бўшлиқда хаво тўпланиш (пневмоторакс) сунъий бўлиши мумкин, качонки уни даволовчи чора – тадбирлар яратилганда (ўпка силида), травматик – кўкрак қафасининг шикастланишида юзага келади ва спонтан кочонки у ташки омиллар иштирокисиз пайдо бўлади. Спонтан пневмоторакснинг пайдо бўлиши асосида плевранинг ёрилиши ётади, плеврал бўшлиқда хаво тўпланишига олиб келади. Шунга мос равишда куйидаги тасниф мавжуд. 1. Спонтан пневмоторакс 1.1 Бирламчи (ўпка касалликларининг клиник намойишлари булмайди) 1.2 Иккиламчи: сурункали обструктив ўпка касалликлари; бронхиал астмада астматик статус; ўпканинг инфекцион яллиғланиши жарохатларида; ўпка инфарқтида, ёмон сифатли хосилалар; ўпканинг нурли жарохатланишида хомиладорлик. 1.3 Травматик пневмоторакс 2.1 Чуқурлашган шикаст 2.2 Утмас шикаст 3. Ятроген пневмоторакс 3.1 Торакоцентиз 3.2 Умров ости венасининг катетеризацияси 3.3 Кардиопульмонал вентиляция. 3.4 Бронхоскопия. 3.5 Даволовчи пневмоторакс. Даволовчи пневмотораксни уч тури фарқланади: очиқ, ёпиқ, ва клапанли. Очиқ пневмотораксда бронхиал дарахт ва плеврал бўшлиқлар оралигида алока нафасининг иккала фазасида, хам нафас олганда, хам нафас чикарганда содир бўлади. Шунинг учун плеврал бўшлиқлардаги босим атмосфера босимлариган тенг бўлади. Ёпиқ пневмотораксда плевритнинг перфорирланган қисми тезда ёпилади, плеврал бўшлиқ ва бронхлар орасидаги алока бузилади. Бу турдаги плеврал бўшлиқда босим манфий бўлади. Клапанли пневмотораксда эса хавонинг плеврал бўшлиқка Кириши факат нафас олганда содир бўлади, нафас чикарганда эса певрада проривланган тешик ёпилади. Бунда плеврал бўшлиқдаги босим мусбат бўлади. Плеврал бўшлиқдаги плеврал битишмалар булмаган холларда пневмоторакс тўлиқ бўлади. Плеврал бўшлиқ булмаганда эса чала бўлади. Умумий пневмотораксда ўпка илдизи йуналиши бўйича тушади ва ўпканинг коллапси ривожланади. Гидроторакс каби пневмоторкс хам плевра ичи босимини маълум микдорда кутаради (плевранинг эластиклиги хисобидан плевра бўшлиқдаги босим нормада атмосфера босимидан паст). Натижада ўпка тўқимасининг босилиши ва тушиши, кўкс оралигининг карама- карши томонга жойлашиши, диафрагма гумбазининг пастга тушиши, кўкс оралигидаги ерик кон томирларини босилиши ва кайрилиши кузатилади, бу омилларнинг хаммаси нафас ва кон айланишининг бўзилишига олиб келади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling