2. Аналитик қисм. Бу муаммоларни аналитик ечиш бўлими. Бу мақсадда ситуацион масалалар кулланилади. Дарс давомида рентгенограмма, кон ва балғам анализи курилади. Ситуацион масалалар ваанлизларни текширгандан сўнг талабаларга дастлабки ташхис қўйиш ўрганилади. Бу булимга тахминан 15-20 минут ажратилади.
3. Амалий қисм. Амалий кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган. Ревматология булимида ўқитувчи билан талабалар беморларни курация килиши керак. Бунда ўпканинг обструктив касалликлари бронхиал астма, ўпка эмфиземаси билан касалланган 2-3 бемор курилади. Кўрик пайтида талабалар беморларнинг шикоятлари: йўтал, балғам ажралиши, хансирашга эътибор бериши керак. Анамнез йигилиш тартибига эътибор берилади. Хамма маълумотлар амалий машғулот дафтарига ёзилади.
4. Якуний қисм. Кейин беморларни гурухда тахлил килинади. Талабанинг беморни текшириш тартиби, харакати тўғрилиги текширилади. Амалий машғулотга хулоса килинганда талабанинг огзаки жавоби, маъруза ва амалий дафтарлари, шунингдек беморни текширишда катнашгани хисобга олинади.
7. Тарқатма материаллар.
- таблицалар
- назорат саволлари
- қон, балғам анализлари, рентгенограммалар.
8. Амалий машғулот жихозлари.
- фонендоскоп, плакатлар
- кон, балғам анализлари, рентгенограммалар
- крупоз пневмония ва ўчоқли пневмония билан касалланган беморларни демонстрация килиш.
9. Дарсни ўзлаштириш амалий кўникмалари.
Ўзлаштириш даражасини якуний текшириш. Зарурат булганда коррекция килинади.
Ўзлаштириш, кўникмаларни текшириш учун:
- беморларни мустакил сўраб-суриштириш ва куздан кечириш
- анамнез ва рентгенограммаларни тахлил килиш
- тест ва ситуацион масалаларни ечиш.
ТЕСТЛАР
1. Ўткир пневмония учун хос.
a. зарарланган сохада перкутор товушнинг бўғиқлашиши
b. зарарланган сохада тимпаник товушнинг пайдо булиши
c. жарангсиз нам хириллашлар
d. жарангли нам хириллашлар
e. қуруқ хириллашлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |