Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Крупоз пневмония. Касаллик этиолгияси ва патогенетик механизми
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.5.Крупоз пневмония билан касаланган беморларни клиник текшириш усуллари.
- А.Шикоятлари
5.3. Крупоз пневмония. Касаллик этиолгияси ва патогенетик механизми.
Крупоз пневмония ўпканинг бирдан ортиқ қисмида кечадиган юқумли касалликдир. Асосан ўпканинг ўнг ва чап қисмида кўп шикастланади. Крупоз пневмония алвеола экссудат тартибида фибрин бўлиши хисобига pnevmonia fibrosa деб аталади. Крупоз пневмония Френкиль –Вексельбаум пневмококк томонидан чақиралади. Унинг қўзғатувчиси стафилококк стрептокок бўлиши мумкин, кам холларда диплобацилла Френтлер томонидан чакирилади. Крупоз пневмонияси инфильтрацион юқиши бронхген, баъзида лимфоген ёки гемотоген йўл билан юқади. Совуқ қотиш, кўкрак қафаси травмаси етарлича овқат истеъмол қилмаслик, ўтказилган юқумли касалликлар, зарарли касб таъсирлари, организмнинг иммунобиологик реакциясининг сусайиши, юрак етишмовчилигида, ўпкадаги ўзгаришлар касаллилк ривожланишида кулай шароит яратади.Крупоз пневмония билан асосан эркаклар касалланади .асосан усмирлар. Болаларда ва кексаларда касаллик оғир кечади. 5.4. Касаллик кечишининг патологик анотомик босқичлари. Крупоз пневмонияда 4-босқич фарқланади. 1. Қўйилиш босқичи – ўпка тўқимасининг кескин гипперамияси, экссудацияси, капиллярлар утказувчанлигини бузилиши ва стас характерли 12-соатдан 72-соатгача давом этади. 2. Кизил жигарларнинг шишиш босқичи 1-3 сутка давом этади. Альвиола фебреноген ва эритроцитларга бой плазма билан тулган 3. Кулранг жигарланиш босқичи – эритроцитлар диопадез тухтаган. Эксудатдаги эритроцитлар парчаланган ва гемоглабин гемосидиринга айланиб бўлади.Шу билан бирга альвеолаларда фибрин билан тулган диападез кечади.Ўпка кул рангга киради 2-6 сутка давом этади. 4. Тугалланиш босқичи - лейкоцитларнинг протеолитик ферментлар таъсирида фибриннинг эриши ва экссудатнинг сўрилиб кетиши содир бўлади. 5.5.Крупоз пневмония билан касаланган беморларни клиник текшириш усуллари. Касалик кечишида учта клиник босқич фарқланади: касалликнинг бошланиши авжига чикиши, тугалланиш. А.Шикоятлари Касалликнинг бошланиши патологик анатомик қўйилиш босқичи билан мос келади. Крупоз пневмонияни бошланиши ўткир калтираш билан бошланади(1-3 соат).Кучли бош огриги,харорат кутарилиши 39-40 С.Ўнга кўкрак шикастланган сохасидаги оғриқ кушилади. Баъзида кўкрак қафаси пастки ёйида коринда ўткир аппендицит стимуловчи жигар коликаси юзага келади.Дастлаб қуруқ йўтал,1-2 кундан кейин конда балғам пайдо бўлади. Касал авжига чиққан босқичида(кизил ва кулранг жигарланиш босқичи) бу шикоятларга :ханси-раш, юрак тез уриб кетиши, уйкунинг бузилиши, алахсираш, галлюцинация киради. Ку-пинча А/Бнинг кескин тушиб кетиши билан кузатиладиган томир етишмовчилиги пайдо бўлади. Томир коллапси кучининг камайиши, харорат пасайиши, кучли хансираш, пульс тезлашиши билан кузатилади, Кутарилган харорат агар даволаш антибиотик ёки сульфаниламид препаратлари билан бошланган бўлса, 9-11 кун давом этади ва continua типида бўлади. Крупоз пневмонияда хароратнинг пасайиши критик холати 12-14 соат ичида ёки 2-3 соат ичида бўлади. Тикланиш босқичида бемор холати яхшиланади, балғам миқдори камаяди ёки пасаяди. В. Anamnesis morbi, vitae. Анамнезда юқорида келтирилган омилларга ахамият берилади: совкотиш, кўкрак қафаси травмаси, ўтказилган инфекциялар, юрак етишмовчилиги, ўпкадаги турғун жараёнлар, зарарли одатлар (чекиш, алкоголизм), мехнат шароити, организмнинг иммунобиологик реакцияси, бемор озикланиши. С. Кўздан кечириш. Касалликнинг бошларида беморни кўздан кечирганда, умумий холати оғир, мажбурий холат (касал томонда) ётади. Касалланган томонда ёноқ гиперемияси, склера сариқлиги, herpes labialis et nasalis, нафас актида кўкрак қафасининг бир томони орқада қолиши, хансираш кузатилади. Касаллик авжига чиққанда беморнинг холати оғир, нафас актида ўпка бир бўлагининг қатнашмаслиги, умумий интоксикация, тезлашган юза нафас (30-40 марта), цианоз, алкоголикларда «Белая горячка» кузатилади. Тузалиш босқичида бемор ахволи яхшиланади. D. Пальпация Касалликнинг бошланғич босқичида овоз дириллаши кучайган. Оғриқ синдроми хисобига касалланган кўкрак қафаси томонида ригидлик кузатилади. Касалликнинг авжланиш босқичида зарарланган бўлакда овоз дириллаши сусайган ёки умуман йўқолган. Бу бронх утказувчи йуллари экссудат билан тўлганда, экссудатив плевритда, массив крупоз пневмонияда кузатилади. Кўкрак қафасида ўпка тўқимасининг зичланиши хисобига регидлик бўлиши, соғайиш даврида овоз дириллаши аста-секин меъёрий холатга ўтади Е. Перкуссия. Касалликнинг бошланишида зарарли ўпка булагида перкутор товуш қисқарган тимпаник ва ўпка пастки чегараси экскурсияси камайган. 3. Касаллик авжига чиққанда ўпкада бўғиқлик ва ўпка пастки чегараси харакатчанлиги камайган. Тузалиш даврида бўғиқлик ва темпаник товуш камайади ва аста-секин меъёрга келади. F. Аускультация. Касалликнинг бошланиши босқичида ўпкада сусайган везикульяр нафас бошлангич крепитация, бронхофония кучайган. Касаллик авжига чиққан босқичида везикульяр нафас эшитилмайди. Экссудатив плеврит еки массив крупоз пневмонияда бронхлар экссудат билан тўлиши хисобига плевритнинг ишқаланиш шовқини пайдо булди. Бронхофония кучайган. Тузалиш босқичида бронхиал нафас сусайган, сусайган везекулер нафас пайдо бўлади, шунингдек кам жарангли хириллашлар ва крепитация эшитилади. Крупоз пневмонияда юрак кон-томир тизимсида ўзгаришлар кузатилиши мумкин ,ва тохсикордия ,систолик шовқин эшитилади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling