Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet64/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Аналитик қисм. Бу қисмда масалани аналитик ечишга ёндашиш керак. Бу максадда вазиятли масалалардан фойдаланилади. Сўнгра талабаларга кўргазмали.ўкув материалларини ўрганиш таклиф қилинади, ўпка патологиясида беморни кўздан кечириш бўйича слайдлар, паталогик нафас типларининг график тасвирлари. Вазиятли масалани ечгандан кейин ва кўргазмали ўкув материалларини ўрганиб бўлгандан кейин талабаларга бажарилган ишларни тахлил қилиш ва ташхис кўйишни ўргатиш керак. Бу қисм учун тахминан 25 дақиқа вақт ажратилади.

  • Амалий қисм - амалий билимларни ўзлаштиришга багишданади (каратилади). Бу қисмда кўкрак қафаси пальпациясининг бошлангич усуликасини билиш зарур. Дастлаб ўқитувчи кўнгиллиларда ёки талабада кўкрак қафаси палпацияси усулини кўрсатади ва палпацияни ташхис кўйишдаги ахамиятини тушунтиради. Сўнгра гурухни кичик гурухчаларга бўлади ва жуфт - жуфт бўлиб талабалар бир - бирида кўкрак қафаси палпациясини ўрганадилар. Бунда улар овоз дириллаши, эпигастрал бурчак, оғриқли нуқталар, кўкрак қафаси шаклини аниқлашни ўрганишлари керак. Сўнгра талабалар билан ўқитувчи кузатуви остида "Ревматология" бўлимида беморларни курация ўтказиш керак. Ўпка патологияси мавжуд бўлган беморлардан 2-3 таъсир танланади. Кўрик вақтида талабалар диккатини бемор шикоятларига каратишлари керак: йўтал, хансираш, тўш сохасидаги оғриқ, тана харорати кўтарилиши ва бошкалар. Беморнинг шикоятларини сўраб билиб олиш учун бутун бор махоратини ишга солиш • керак. Физикал текширишлар ўпкадаги паталогияни "умумий кўздан кечириш", кўкрак қафаси пальпацияси ва перкуссияси орқали топишга каратилган. Беморлардан олинган барча маълумотлар амалиёт дафтарига ёзилади. Бу ишга ажратилган вақт 30 дақиқа.

    4. Якунловчи қисм. Бўлим охирида талабаларнинг кўкрак қафасини палпация қилишдаги хатолари хамда талабаларнинг билимларини умумлаштириш хусусиятлари аниқланади. Беморларнинг текшираётганда талаба унинг харакатларининг кетма - кетлиги ва тўгрилиги хамда касал хакидаги маълумотларни интерпретациясида талабанинг аналитик хусусиятлари бахоланади. Амалий дарс якунида талабани бахолашда факатгина огзаки жавобнинг тўликлигини эмас, балки маъруза, амалиёт дафтарларининг борлиги ва талабанинг беморни текширгандаги катнашиш даражаси кам хисобга олинади. Бунга сарфланадиган вақт 10 дақиқа.



    Download 1.2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   163




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling