6. Амалий машғулот ўтказиш учун ўқитувчининг қайдлари:
1. Назарий қисм. Амалий машғулот ўтказишда талабаларнинг нафас аъзолари анатомияси ва физиологияси бўйича таянч билимларига эътибор бериш керак. Бунинг учун машғулот анъанавий дидактик шаклда (саволлар бери шва жавоб олиш) ўтказилиши керак ёки интерактив педагогик технология "кучеиз звено" бўйича хам ўтказиш мумкин. Асосий эътиборни савол беришга каратиш керак яъни саволлар тартиб билан бирин кетин специфик равишда берилиши керак, яъни дастлаб саволлар анатомиядан кейин эса физиологиядан берилади, мае,
Ўнг ва чап ўпка нечта бўлакдан ташкил топган?
Ўпканинг асосий функционал бирлиги нима?
Нафас олиш ва нафас чиқариш харакатларини навбатлашиб бажарилиши нима билан боғлиқ?
Чиқарилган хаво ва алвеоляр хаво таркибининг фарк қилиши нима ёрдамида аниқланади? -
Талабаларнинг таянч билимлари камлик килганда, кейинчалик уларга билимларни ўзлаштириш кийинлигини киска равишда тушунтириш керак. Бу муаммони ечиш учун савол беришнинг иккинчи вариантидан фойдаланилади, яъни мураккаблик даражаси паст бўлган саволлар бериш: мае,
Юқори нафас йўлларига нималар киради?
қайси бронх кенг ва калта?
Гипоксемия нима?
Бу қисмни ўтиш мобайнида дарсга тайёрланган кучли талабалар ва унча яхши тайёрланмаган кучеизрок талабаларни аниқлаш керак. Бундан кейинчалик педагогик интерактив технология асосида кучли+кучсиз, кучлиларга карши талабалар+кучсизлар каби ўйинлар ўтказиш учун гурухни яна учта, тўртта гурухчаларга бўлишда фойдаланилади. Сўнгра мазкур Амалий машғулот мавзуси бўйича бевосита бахс курилади. Буни амалга ошириш учун "синовчи мулокот" ва "ротация" усуллардан фойдаланилади. Талабаларнинг дарега тайёрлилигини текшириш учун ротация усули ўтказилади. Бу усулни ўтказиш учун мазкур мавзу бўйича куйи даражадаги текширувчи саволлар тузилади. Аудитория кичик гурухларга бўлинади. хар бир гурух 10 дақиқа давомида ўзига берилган вариант саволларини мухакама килиб унга жавоб ёзади сўнгра бошка топширикка ўтади ва вақт тугагунча шу холатда давом этади. Ундан кейин барча вариантлар жавоблари мухокама килиниб оптимал танланади. Аъло даражада жавоб берган талабаларга максимал балл кўйилади. Амалий машғулотнинг биринчи қисми учун ажратилган вақт 25 дақиқадан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |