5.9. Бронхиаль нафас хосил бўлиш механизми.
Брнхиаль нафас нафас олиш даврида овоз ериклари хикилдок ва трахеая хаво утиш хосил бўлиш .Эшитилганда «х» харфи эслатади. Меъёрл бронхиаль нафас хикилдок трахея устида йирик бронхлар бифуркацияси рупарасида олд томондан тушнинг танаси бириккан жойда 3-4 кукрак умурткалари рупарасида жойлашади.
5.10. Патологик бронхиал ва амфорик нафас хосил бўлиш механизми.
Патологик холларда везикуляр нафас эшитганда сохаларда у билан бирга ёки узи бронхиал нафас эшитиш мумкин .Бунинг асосий сабаблардан бириўпка тўқимасида алвеолаларда суюклик бўлиши хисобига ,зичлашиш туфайли ёки кон билан тулиши туфайли кузатилади..Патологик бронхиаль нафас алвеолаларни суюклик ёки хавонинг плевраль бўшлиқка тулиши туфайли сиқилишидан келиб чикиши мумкин (компрессион ателектаз).Ўпка тўқимаси зичлашуви ва хаволи тўқиманинг бириктирувчи тўқима билан копланиши пневмосклероз келиб чикади. Патологик бронхиаль нафас ўпка тўқимасининг зичлашув даражали катталиги ва жойлашув жойига караб тембри ва баландлиги ўзгариши мумкин. Ўпка тўқима зичлашув юзада жойлашсабронхиаль нафас шовқини баланд эшитилади.Агар патологик учок чукур жойлашган бўлса паст тембрда эшитилади.Кўпрок бу холат компрессион ёки обтурацион ўпка ателектазида «хо» эшитувчи холда кузатилади. Патологик бронхиаль нафас ўпкада бронхлар билан бирлашган абцесс ,каверна бўлганда хам эшитилади.Агар ўпкада 5-6смли бўшлиқ ва бўшлиқ йирик бронхлар билан бирлашиб кетса бундаамфорик нафас эшитамиз. Металл нафас бронхиаль ва амфорикдан кучлилиги билан фарк килади.Бу холат очик пневмотораксда кузатилади.
5.11. Бронхофония усули. Бронхофонияда аниқланадиган патологик ўзгариш сабаблари.
Овозни хикилдокдан бронх буйлаб кукрак хаво юзасига утказилиши аускльтация оркали аниқлаймиз. Бунда «Р»ва «Ч» харфли сузлар пичирлаб гапиртирилади.Физиологик холларда товуш икки томонда бир хилда суст холда эшитилади. Агарда ўпкада ва плевра бушлигида патология бўлса товуш кучайиши ёки сусайиши мумкин. Бронхофония кучайиши :ўпка яллигланиши,ўпка инфарктида ,туберкулезда,каверна ,абцесс бўлганда.
Бронхофонияни сусайиши: эксудатив плеврит, гидроторокс, пневмоторокс, обтурацион ателектазда кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |