Машғулотнинг мақсади: Талабаларга хотира, диккат ва интеллект патологияси мавжуд беморларга ёрдам курсатишда уз узига парвариш курсатиш куникмаларини ўзлаштириш, парвариш турлари билан таништириш.
Машғулотнинг вазифалари:
Хотира, диккат ва интеллект жараёнлари физиологияси, психологияси хакидаги тушунчаларни чукурлаштириш ва мустахкамлаш;
рухий фаолиятнинг ушбу патологиясини нозологик бирликларда узига хослиги хакидаги тушунчаларни чукурлаштириш ва мустахкамлаш;
хотира, диккат ва интеллект бузилиши мавжуд булган беморлардаги хамширалик жараёни билан таништириш.
Талаба билиши лозим:
Хамширалик ишида хотира, диккат ва интеллект патологияси мавжуд беморларга уз узини парвариш килиш куникмаларини;
парвариш турларини;
хотира, диккат ва интеллект патологияларини аниклаш куникмасини:
- Талабаларни депрессив бузилишлар мавжуд булган беморларни олиб бориш тактикаси, талабада жавобгарлик хиссини, беморга яхши ва эътиборли муносабатда бўлишни сингдириш, талабаларни қизиқтириш, амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий билимлар хажмини кенгайтириш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш.
- Олий маълумотли хамширани шакллантиришда касбини асоси пациентларга гамхурлик килиш, парвариш турларини билиши муҳим ўрин эгаллайди. Олинган назарий билимлар ва амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради.
|
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
|
нормал ва патологик анатомия ("асаб тизими", "бош мия"), нормал ва патологик физиология (нейрофизиология); биохимия (марказий асаб тизими биохимияси); умумий психология ("инсон рухий фаолиятининг конуниятлари"); неврология ("интоксикацион ва инфекцион, травматик, кон томирлар бузилишларига боглик марказий асаб тизими касалликлари, бош мия усмалари"), юкумли касалликлар (умумий ва нейротроп юкумли касалликлар); ички касалликлар (соматик ва эндокрин касалликлар), клиник фармакология (психотроп хусусиятга эга булган дори воситалар: нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар, психостимуляторлар, антиконвульсантлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |