Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг


Download 1.89 Mb.
bet7/52
Sana22.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1648301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52
Bog'liq
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги

ЯТРОГЕНИЯЛАР
Психоген касалликларга шунингдек, ятрогениялар кириб, улар тиббий ходимларнинг беморга нисбатан нотўғри ҳатти-ҳаракати натижасида келиб чикади. Улар фобик невроз, ўта киммат ипохондрик ғоялар ва ҳатто суицидал фикрлар билан кузатилувчи реактив депрессия шаклида кечиши мумкин. Ҳар бир тиббий ходим шуни ёдда тутиши лозимки, беморлар нигохида у алоҳида шахс бўлиб, унинг ҳар бир ҳаракати, ҳатто биринчи нигоҳи, энг аҳамиятсиз сўзлари, ҳаракатлари бемор учун алоҳида аҳамият касб этиб, албатта бемор буни кўнглига яқин олади ва буларнинг барчаси беморга ёрдам бериши ёки зарар етказиши мумкин. Бемор билан мулоқот вақтида шифокор ўзини тута билиши, шошилинч фикр юритиш ва хулосалар чиқаришдан ўзини тийиши зарур. Айниқса сўзлашув вақтида махсус атамалардан фойдаланишда алоҳида эхтиёткор бўлиш, тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш ва сақлаш қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.
РЕАКТИВ ПСИХОЗЛАР. Реактив психозлар кўпинча заиф турдаги асаб тизимли шахсларда ўта кучли экстраординар руҳий жароҳатловчи омиллар (яқин кишисининг ўлими, беморнинг ёки унинг яқин қариндошларининг ҳаёти ҳавф остида қолиши ва х.з.) таъсири остида юзага келади. Реактив психозларнинг клиникаси идрок, ҳиссиёт, тафаккур, онг, доираларининг яққол бузилишлари, қўпол ҳулқ-атвор бузилишлари бўлиши билан ҳусусиятлидир. Беморларнинг реакцияси юзага келган вазиятга нисбатан ноадекват бўлиб, танқид йўқолади. Эндоген психозлар билан фарқли тарзда реактив психозларнинг оқибати нисбатан яхши ва одатда жараён ортга қайтишга мойил, аммо баъзи ҳолатларда, руҳий жароҳатловчи вазият бемор учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганда ва уни узоқ вақт давомида бартараф этишнинг иложи бўлмаганда, реактив ҳолатлар чўзилган шаклда кечади. Реактив психозларнинг бир неча шакли ажратилади.
Аффектив-шок реакциялари тўсатдан юзага келган ва жуда кучли руҳий жароҳатловчи омиллар (ер кимирлаши, ўт кетиши, сув босиши, транспорт ҳалоқати ва х.з.) натижасида, кучли стрессли вазиятларда юзага келади. Улар реактив қўзғалиш шаклида кечиб, онг майдони торайиши, паник қўрқув, маъносиз ҳатти-ҳаракатлар билан кузатилади ва беморнинг жон сақлашига ҳалал беради, ёки реактив ступор шаклида: соқовлик, қотиб қолиш, ҳаракатсизлик, каби жавоб реакциясининг ноадекват шакллари кўринишида кечади. Натижада бу ҳолатдаги беморларда одатда амнезия кузатилади.
Реактив депрессия беморнинг ўтказилган қайғу-ташвиш, бахтсизлик, йўқотишларга жавобан тушкунлик, кескин пасайган кайфият юзага келиши билан намоён бўлади. Беморлар тормозланган, мулоқотга қийин киришадилар. Мимикалари, нутқ реакциялари фақат касаллик ҳолати ривожланишига сабабчи бўлган вазиятлар эслатилганда жонланади. Бошқа ҳамма вақт беморлар бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги азобли ўйларга толган бўладилар. Кўпинча ҳеч қандай асос бўлмасада, улар ўзларини бўлиб ўтган воқеаларда айбдор ҳисоблаб, ўз ҳатти ҳаракатларини жиноий деб баҳолайдилар. Ўзини айблаш, ўзини камситиш васваса ғоялари сабабли ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар юзага келиши ва улар баъзида амалга ошиши мумкин. Бошқа ҳолатларда беморлар доим оғир жазога муносиб эканликлари ҳақида гапирадилар, овқатдан қатъий бош тортадилар. Кўпинча реактив депрессияда кўрув ёки эшитув галлюцинациялари кузатилиб, уларнинг мазмуни руҳий жароҳатловчи вазият билан узвий боғланган бўлади. Баъзида депрессив кечинмалар шунчалик чуқурлашиб кетадики, беморлар ўз қайғуларини йиғи билан енгиллаштира олмай қоладилар. Бошқа сабабли депрессиялардан фарқланиб, реактив депрессияда касаллик белгиларининг барча мазмуни психологик жиҳатдан тушунарли, уларнинг яққоллик даражаси эса жароҳатловчи вазиятнинг ўткирлиги билан белгиланади ва у бартараф этилганда беморнинг аҳволи аста-секин яхшилана бошлайди.
Реактив параноид конфликтли вазият, жанжал, асоссиз шубҳаланишга жавобан васваса реакциясидан иборат бўлиб, кўпинча муносабат, таъқиб васвасаси ривожланиши билан намоён бўлади. Беморларда қўрқув, ҳавотир, атрофдагиларга ишончсизлик ҳисси пайдо бўлади. Бу вазиятда одатда ўткир тарзда васвасали фикрлар пайдо бўлиб, беморлар уларни таъқиб қилишаётганлиги, кузатишаётганлиги, уларни заҳарлаб, ўлдиришмокчилиги ва х.з. ҳақида гапирадилар. Аслида йук бўлган таъқибчилар ўрнида, одатда, реал конфликтли вазиятга маълум даражада алоқадор бўлган шахслар кўриладилар. Баъзида синдром тизимида, таъқиб васваса ғоялари билан бир қаторда, идрок бузилишлари ноҳуш, таҳдид солувчи иллюзиялар ва галлюцинациялар шаклида намоён бўлади. Реактив параноидларда шунингдек, носоғлом кечинмаларнинг динамикаси, мазмуни ва яққоллиги, ва руҳий жароҳатловчи вазиятнинг ҳусусиятлари ўртасида узвий боғлиқлик аниқланади. Патологик ғоялар натижасида қўзғалган беморлар ўзларини ўта ноадекват тутишлари, ўз ҳатти-ҳаракатлари билан баъзида ҳам атрофдагиларга, ҳам ўзларига катта ҳавф туғдиришлари мумкин.
Примитив истерик реакциялар беморнинг озодлиги ёки ҳаётига ҳавф солувчи вазиятлар (қамоқ назоратига олинганда, ҳукм чиқарилганда ва х.з.)да юзага келади. Бу ерда кўпинча истерик онг бузилишлари ориентировка бузилиши, вазиятни тушунишни айниши (баъзида асл ҳақиқатга тўғри қарама-қарши) кузатилади. Примитив истерик реакцияларнинг бошқа шакли псевдодеменция (ёлғон ақлий заифлик) бўлиб, бунда беморлар кўпинча симулянтлар каби таъсурот қолдирадилар, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари, жавоблари, юз тузилишлари жуда сохта тутуруқсиз бўлади. Беморлар оёқларини кенг ёйиб юрадилар, деворларга таянадилар, кўзларини қисадилар, қошларини керадилар. Оддий саволларга улар энг тутуруқсиз жавоблар берадилар. Ҳақиқий деменциядан бу ҳолат ўзининг ортга қайтарлиги билан ажралиб туради. Пуэрилизмда беморлар, улар учун қийин бўлган вазиятни эсдан чиқаргандек ёки атайлаб инкор қилгандек, ўзларини беғам ва масхарабозларча, болалар каби тутадилар. Улар қўғирчоқ ўйнайдилар, арқон сакрайдилар, чапак чаладилар. Уларнинг нутқи шакли ва мазмунига кўра ҳам болаларникини эслатади. Кўпинча пуэрилизм псевдодемент ҳулқ-атвор билан биргаликда кечади.
Реактив ҳолатларни даволаш биринчи ўринда руҳий жароҳатловчи вазиятни (агар буни имкони бўлса) бартараф этиш ёки унга беморнинг муносабатини психотерапевтик ва медикаментоз таъсир ўтказиш орқали ўзгартиришга қаратилади. Атрофдагиларнинг тушуниш билан муносабат билдириши, бемор қизиқишлари, диққатининг бошқа нарсаларга қаратилиши катта аҳамиятга эга. Симптоматик мақсадларда турли психофармакологик воситалар қўлланилади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling