Тошкент тиббиёт академияси


Download 122 Kb.
bet7/8
Sana23.04.2023
Hajmi122 Kb.
#1388496
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1.Reaktiv artritlar

АМАЛИЁТДАН МИСОЛ:

Бемор 24 ёшда, ревматология бўлимига умуртқа поғонасининг бел ва кўкрак қисмида оғриқ, карахтлик, оғриқнинг дам олганда камаймаслиги ва ҳаракатланганда камайиши, ҳаракатнинг чегараланиши, холсизлик шикоятлари билан ётқизилади. Анамнезидан: 3 йилдан бери бетоб, увеит ўтказган.


Умумий ахволши ўртача оғирликда. Тиланчи позаси, умуртқа кўкрак қисми кифози, бел қисми лордози силлиқлашган, Макаров ва Кушелевский симптомлари мусбат. Ўпкада везикуляр нафас. Юрак тонлари бўғиқлашган. АҚБ 110/70 мм.с.уст.пульс 1 мин 84 марта, маромли.қорин юмшоқ, оҳриқсиз.
Лаборатор текширувлар:
ҚУА: Нв 108 г/л, лей 4,9*109/л.СОЭ 35 мм/соат.
ПУА: нисб.оғ.1016 оқсил-излари лейк 2-3/1
Ўткир фазали синамалар: СПО 1+, АСЛО 412, гаптоглобулин 600.
Тос суяклари рентгенографияси: икки томонлама сакроилеит белгилари.
Диагноз: Бехтерев касаллиги. Марказий шакли. ФаолII дар. ФЕ II дар.
Беморнинг жинси. ёши, увеит ўтказганлиги, умуртқа бел сохасида оғриқ ва карахтлик, ҳаракатнинг чегараланиши, умуртқадаги ўзгаришлар ва рентгенологик ўзгаришлар бу ташхисни қўйишимизга асос бўлади.


ДЕМОНСТРАЦИОН МАТЕРИАЛ:

Лекция маъруза давомида жадваллар намойиш қилинди. Бехтерев касаллиги ва реактив артрит билан касалланган беморлар, тос суяклари ва умуртқа поғонаси рентгенограммалари тахмин қилинди.


ХУЛОСА:
Шундай қилиб. СНСА умуртқа-ёнбош бирлашмаси ва умуртқа зарарланиши, мехнат фаолиятининг пасайиши, ногиронликка олиб келувчи касалликлар гурухидир. Касалликни эрта аниқлаш катта ахамиятга эга. Даво муолажаларини ўз вақтида тайинлаш ва ҳаракатланиш режимига амал қилиш ҳам мухим ахамиятга эга. Касалликнинг узоқ давом этиши, ирсий мойиллик беморнинг ва унинг яқин қариндошлари ахволини назорат қилиб туришни талаб этади. Юқори айтиб ўтилган даволаш усуллари текшириш ва даволашни 3 этапда олиб борлгандагина яхши натижа беради.беморнинг мехнат ва функционал ҳолатини сақлашга ёрдам беради. СНСА билан касалланган беморларни даволаш ва реабилитация қилинади.


Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling