Toshkent tibbiyot akademiyasi 204-a guruh


Download 115.57 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi115.57 Kb.
#1250753
Bog'liq
gigiyena

Toshkent tibbiyot akademiyasi 204-a guruh

Mavzu:Zaharli o`simliklardan zaharlanish

  • Ёввойи ҳолда ўсувчи заҳарли ўсимликларнинг меваларидан заҳарланиш ҳоллари асосан болалар орасида учрайди. Шу билан бирга ўзлари истеъмол қиладиган мевалар (гилос, узум, қорағат, черника, ертути)ни ейилмайдиганларидан ажратишни билмайдиган болалар кўпинча сайр қилаётганларида уларни еб, заҳарланиб қолишади. Шу сабабли ҳам анъанавий равишда овқатланишда ишлатилмайдиган заҳарли ўсимликлардан заҳарланиб қолишни мумтоз овқат заҳарланишлари сирасига киритмаслик лозим, илло улар озиқ-овқат маҳсулотларига мансуб эмас (ноанъанавий озиқ-овқат манбаи ҳисобланмайдилар), уларнинг истеъмол қилиниши эса тасодифан юз беради.
  • Заҳарланишни келтириб чиқарувчи 100 дан ошиқ заҳарли ўсимликлар сирасига шайтонкоса, бангидевона, зангпоя (бодиёни руми), бўриоғиз, кучала, мордовник, кўкнор, самбитгул, белладонна, канакунжут ва бошқалар киради. Заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш улар таркибида алкалоидлар ва гликозидларга оид бўлган турли-туман табиий токсик бирикмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир.
  • Табиий токсик бирикмаларнинг кўринишлари турли-туманлиги туфайли ҳам ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан заҳарланишлар клиник манзарасининг полиморфизми билан фарқланади. Ушбу гуруҳдаги барча заҳарланишлар учун ҳос бўлган умумийлик яширин (инкубацион) даврининг ўта қисқалигидир (30 дақиқадан 1 соатгача). Заҳарланиш белгилари одатда заҳарли ўсимликни истеъмол қилганларнинг барида ривожланади. Заҳарланиш оғирлигининг даражаси истеъмол қилинган миқдор, бола организмининг ҳолати ва ёшига бевосита боғлиқ бўлади.
  • Mingdevona — o‘z tarkibida giosiamin va skopopolamin tutadi. Urug‘i qizg‘aldoq urug‘iga o‘xshaydi. Iste’mol qilingandan keyin dastlabki soatdayoq zaharlanish alomati seziladi, ya’ni es-hush xiralashuvi, asab qo‘zg‘alishi, gallyusinatsiya holatlari paydo bo‘ladi.
  • Belladonna — bo‘sh yotgan joylarda, dala chekkalarida o‘sadi. Mevasi mayda olchaga o‘xshaydi, tarkibida atropin bor. 3-4 dona mevasidan yeyilgandan keyin ko‘ngil aynishi, alahlash, ko‘rish qobiliyatining buzilishi, qorachiqlarning kengayishi kabi alomatlar paydo bo‘ladi.
  • Badiyoni rumi — yo‘l yoqalarida, qarovsiz joylarda, chiqindixonalar yaqinida o‘sadi. Barglari petrushka bargiga o‘xshaydi. Poyasi va barglari o‘zida konin zaharini saqlaydi. Kasallikda asab sistemasi zaharlanadi, talvasa tutadi, nafas markazi falajlanadi.
  • Маъданий ўсимликлар (ўрик,шафтоли,олча,гилос,аччиқ бодом) данаги мағзини истеъмол қилиш; уларни таркибидаги амигамин гликозидини ОИТ да парчаланиб цианид к-таси хосил бўлиши заҳарланишга сабаб бўлади; солонинга бой бўлган картошкани истеъмол қилиш; табиий хом пишган нўхот ва ловияларни истеъмол қилиш ва б.
  • Болаларнинг заҳарли ўсимликлардан заҳарланишини профилактика қилишнинг асосий тадбирларига болалар объектлари (боғчалар, боғлар ва бошқалар)ни мунтазам равишда текшириб туриш ва заҳарли ўсимликларни ёки уларнинг потенциал хавфли қисмлари (мевалари)ни йўқотишдан иборатдир. Шунингдек, болалар орасида тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб борилиши ҳам катта аҳамиятга эга.

Download 115.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling