Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Пахта саноати технологияси” факультети “Меҳнат мухофазаси ва экология” кафедраси
Масъуллар: кафедра мудири, профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари. Муддат
Download 231.59 Kb.
|
ММЭ.БАЁОННОМАЛАР-2016-2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛИНДИ
- ҚАРОР ҚИЛДИ
Масъуллар: кафедра мудири, профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари.
Муддат: ўқув йили давомида. 5-ЭШИТИЛДИ: Ўзаро дарсларга кириш. доц.М.Ахматов 2017 йил 7 феврал куни мен асс О.Алимовнинг “Меҳнат мухофазаси ва экология” фанидан 3-бино 214-аудиторияда амалий машғулот дарсида иштирок этдим. Талабаларга ўз вариантлари бўйича ишлаш вазифа қилиб топширилди. Вазифани талабалар жуда тез бажарганликлари уларни мавзуни яхши ўзлаштиришларидан далолат беради. Талабалар давомати 91% ни ташкил этди. Камчиликлари: талабалар фойдаланишлари учун услубий кўрсатма етарли эмас. Шунинг учун ҳам айрим талабалар кутиб қолишди. Мен дарсни қониқарли баҳолайман. доц.Ю.Махмудов- Мен асс.Н.Урмановнинг “Экология” фанидан амалий машғулот дарсида иштирок этдим. Янги мавзуни тушунтириб талабалар билан савол –жавоб ўтказди. Талабалар дарсни яхши ўзлаштиргани маълум бўлди.Камчиликлари: Кўпроқ адабиётларни ўқиш ва маърузаларда қатнашиши лозим.Мен асс.Н.Урмановни дарсини қониқарли деб баҳолайман. Ўзаро дарсга қатнашган профессор-ўқитувчилар дарслари юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: Профессор–ўқитувчилар дарсга киришдан олдин барча хужжатлар ва материалларга тўлиқ тайёргарлик кўрилсин, дарс ҳақида мулоҳазалар кафедранинг махсус журналига ўз вақтида қайд қилинсин. 6-ЭШИТИЛДИ:М.С.Джалилова- Кафедра маънавий-маърифий тадбирлар режасини бажарилиши тўғриси, Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни ижроси тўғрисида маълумот берди. Гуруҳ мураббийлари ҳисоботи эшитилди: - Ж.Арабов (3р-15 гуруҳи) –Гурух билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқилди, мураббийлар соатида бериладиган материаллар ўз вақтида талабаларга етказилмоқда. - Ж.Ахмедов (3ра-15гуруҳи) – Гурух билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқдик, мураббийлар соатида бериладиган материаллар ўз вақтида талабаларга етказилмоқда. - О.Н.Алимов (1б-15 гуруҳи) – Гуруҳ билан яқиндан танишдим, бир қатор дарсга яхши келмайдиган талабалар билан жиддий танишишга тўғри келди. Гурух билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқдик, мураббийлар соатида бериладиган материаллар ўз вақтида талабаларга етказилмоқда. - доц.О.Йулдашева ( 1а-16 гуруҳи) –Гурух билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқилди, мураббийлар соатида бериладиган материаллар ўз вақтида талабаларга етказилмоқда. -И.И.Юсупов(3б-16) -Гурух билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқдик, мураббийлар соатида бериладиган материаллар ўз вақтида талабаларга етказилмоқда. ҚАРОР ҚИЛДИ: Кафедра мураббийларнингахбороти инобатга олинсин. Ижарада турадиган талабалар банки ўз вақтида янгиланиб, аниқлаштириб турилсин. 7-ЭШИТИЛДИ: : М.А.Ахматов талаба-ёшларни сифатли билим олишини таъминлаш мақсадида бакалавриатура йуналишлари буйича тахсил олаётган гуруҳлардаги талабалар сони 30 нафардан ошганлиги сабабли шу гуруҳлар талабалари таркибидан қўшимча гуруҳлар ташкил этилганлиги ва шуни ҳисобга олган холда ташкил этилган академик гуруҳларга кафедрамиздан тайинланган профессор-ўқитувчилардан гуруҳ мураббийлари тайинланганлигини такидлаб ўтди: 1в-15 гуруҳига доц.Маҳмудов Юсуф Абдусаидович, 3г-16 гуруҳига асс.Урманов Нурмат Тулкинович ваЗр-16 гуруҳига кат.ўқ.Исаходжаева Гулноза Митхатовна тайинланганлигини такидлаб ўтди. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1.М.Ахматовнинг маълумоти инобатга олинсин. 2.Янги тайинланган гуруҳ мураббийларининг иш режаси тасдиқлансин. Download 231.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling