Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Пахта саноати технологияси” факультети “Меҳнат мухофазаси ва экология” кафедраси
Download 231.59 Kb.
|
ММЭ.БАЁОННОМАЛАР-2016-2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИДА
- 1.1.ЭШИТИЛДИ
- 1.2.ЭШИТИЛДИ
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Пахта саноати технологияси” факультети “Меҳнат мухофазаси ва экология” кафедраси Йиғилишининг 1-СОНЛИ БАЁННОМАСИ 29.08.2016 йил Қатнашдилар: Кафедра мудири т.ф.н.М.Ахматов, проф.Т.Ғаниев, доцентлар: Р.Розиков, Ю.Махмудов, О.Йулдашева, Ж.Ахмедов, катта ўқитувчилар: Н.Мансурова, Н.Абдуллина, Т.Умаров, Ассистентлар: М.Джалилова, Г.Исаходжаева, О.Алимов, Ж.Арабов,Н.Урманов,И.Юсупов каб. муд. З.Тухтаев. лаб.И.Хажимуратов КУН ТАРТИБИДА 1.Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш тўғрисида. 2.ПФ, ВМ қарорлари, ректор буйруқларининг бажарилиши тўғрисида. 3.Янги ўқув йилига тайёргарлик. 4.Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари ва дарс жадваллари тўғрисида. 5.Кафедрада ўтиладиган барча фанлар ишчи дастурларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида. 6.Кафедра маънавий-маърифий ишлар режасини тасдиқлаш тўғрисида. 7.Кафедранинг 2016-2020 ва 2016-2017 йилларга мўлжалланган истиқболли режасини тасдиқлаш тўғрисида. 1.1.ЭШИТИЛДИ: М.А.Ахматов кафедра профессор-ўқитувчиларини Мустақилликнинг 25-йиллиги ва янги 2016-2017 ўқув йили билан табриклаб янги ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятларида ва шахсий ҳаётларида муваффақиятлар тилади. Бугунги институт кенгашида кафедра профессори О.Қудратовнинг 80 йиллик таваллуд кунлари жуда чиройли ўтганлигини таъкидлади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, ректор буйруқлари ва кенгаш қарорлари билан таништирди. 1.2.ЭШИТИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2009 йил 28 августдаги 11-10-сонли топшириғи билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий бўлинмаларида хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш ТАРТИБИнинг бажарилиш ҳолатини муҳокама этилиши. ПФ «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12.07.2016 йилдаги ПФ-4732-сонли буйруғининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди. ПФ «”Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил”эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”»ги 1.07.2016 йилдаги ПФ-4807-сонли буйруғининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди. ВМФ «”Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида”»ги 10.08.2016 йилдаги ВМФ-621-Ф-сонли буйруғининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди. . ВМҚ «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил эсдалик нишони билан тақдирланганлар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида”»ги ВМҚ-285 26.08.2016 йилдаги қарорининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди. Бунга кўра бизнинг институтимиздан 7 нафар профессор-ўқитувчи тақдирланган. Улар: С.З.Юнусов, Ш.С.Ханнанов, Х.Қ.Абдурахманова, А.Ж.Жўраев, А.А.Миратаев, Ш.И.Каримов, Х.И.Исаевлардир. ВМФ «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”»ги ВМФ-323 28.09.2016 йилдаги қарорининг мазмун моҳияти билан кафедра аъзоларини таништирди. “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2540 2016 йил 2 май). М.Ахматов- Биз учун хақиқатан ҳам энг улуғ,энг азиз айём бўлган бу қутлуғ сана ўтган тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят оғир ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизни амалга оширган кенг кўламли ислохатларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни танқидий кўз билан сархисоб қилиш, олдимизга қўйган олий мақсад-энг тараққий топган давлатлар қаторига кириш борасидаги устувор вазифаларни белгилайди. Download 231.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling