Мухокамада қатнашдилар: Доцентлар: Р.Розиков,О.Йулдашева ва ассистент: М.Джалилова сўзга чиқиб қуйдагиларни таъкидлади Ю.Махмудовилмга чанқоқ, интилувчан, интизоми юқори, ўзига талабчанлиги учун кафедра доцентлик лавозимига тавсия қилдилар ва ижобий фикр билдирдилар.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1.“Меҳнат мухофазаси ва экология”кафедрасида фаолият юритаётган доцент Ю.Махмудов туғрисида маълумот ижобий деб топилсин.
2.Ю.Махмудовни ММЭ кафедраси доцентлик лавозимига ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун факультет илмий услубий кенгашига тавсия этилсин.
5-Э Ш И Т И Л Д И: Ўзаро дарсларга кириш. М.Ахматов- 5 апрел куни мен
асс Ж.Арабовнинг “Меҳнат мухофазаси ва экология” фанидан3-бино амалий машғулот дарсида иштирок этдим. Мен дарсда бўлиб талабаларга ўз вариантлари бўйича ишлаш вазифа қилиб топширилди. Вазифани талабалар жуда тез бажарганликлари уларни мавзуни яхши ўрганганликларидан далолат беради. Талабалар давомати 82% ни ташкил этди. Камчиликлари: талабалар фойдаланишлари учун услубий кўрсатма етарли эмас. Шунинг учун ҳам айрим талабалар кутиб қолишди. Мен дарсни қониқарли баҳолайман.
Доц.Ю.Махмудов- Мен асс Ж.Арабовнинг “Экология фанидан амалий машғулот дарсида иштирок этдим.Ж.Арабов янги мавзуни тушунтириб талабалар билан савол –жавоб ўтказди. Талабалар дарсни яхши ўзлаштиргани маълум бўлди.Камчиликлари: Кўпроқ адабиётларни ўқиш ва маърузаларда қатнашиш лозим.Мен Г.Исаходжаевани дарсини қониқарли деб баҳолайман.
Ўзаро дарсга қатнашган профессор-ўқитувчилар дарслари юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Мен дарсни қониқарли баҳолайман.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: Профессор–ўқитувчилар дарсга киришдан олдин барча хужжатлар ва материалларга тўлиқ тайёргарлик кўрилсин, дарс ҳақида мулоҳазалар кафедранинг махсус журналига ўз вақтида қайд қилинсин.
Кафедра мудири М.Ахматов
Котиб И.Хажимуратов
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
“Пахта саноати технологияси”факультети
“Меҳнат мухофазаси ва экология”кафедраси
Do'stlaringiz bilan baham: |