Тошкент тумани, Оқтош МФЙ, Арчашоҳ кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро Г.Т.Умарджанованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали “Бюджетдан халқ учун ажратилган маблағлар қаерга сарфланаётганлиги бўйича текширув ўтказилиши тўғрисида” қилган мурожаати юзасидан ўтказилган Сухбат баёни
Тошкент вилояти ҳокимлиги мутахассиси Ф.Рихсиев, Вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси ходими М.Тўраев, Тошкент тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими мутахассиси Ш.Эшмаматовлар томонидан Г.Т.Умарджанованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали қилган мурожаатини юзасидан фуқоро билан сухбат ўтказиб, қуйидагилар маълум қилинди.
Сухбатда, фуқаро Г.Т.Умарджановага 2022 йилда “Аёллар дафтари”га киритилиб,1 080,0 минг сўм берилганлиги, турмуш ўртоғингиз Д.Иргашев 2021 йил “Темир дафтар”га рўйхатга қўйилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 3 000,0 минг сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида маълум қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг
170-моддасида Давлат молиявий назоратини амалга оширишга ”Давлат молиявий назорат органига бюджет тўғрисидаги конун ҳужжатлари бузулганлиги фактлари тўғрисида маьлумотлар келиб тушган холларда давлат молиявий назорат органлари раҳбарларининг қарорлари асосида йул қўйилади” деб белгиланганлиги айтиб ўтилди.
Юкоридаги Кодекс талабларига асосан ушбу мурожаатда асосли маълумотлар, яъни аник фактлар бўлмаганлиги сабабли, мурожаатини колган кисмини ижросини таъминлаш имкони мавжуд эмаслигини тушунтирилди.
Мазкур жавобдан норози бўлсангиз, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига асосан юқори турувчи органларга шикоят қилиш ҳуқуқингиз борлиги тушунтирилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги мутухассиси
|
Ф.Рихсиев
|
Тошкент вилояти ДМНБ ходими
|
М.Тўраев
|
Тошкент тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими мутахассиси
|
Ш.Эшмаматов
|
Тошкент тумани, Оқтош МФЙ, Арчашоҳ кўчаси 1-уйда
яшовчи фуқаро
|
Г.Т.Умарджанова
|
Do'stlaringiz bilan baham: |