Тошкент туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби “Ёш китобхон” танловини ўтказувчи комиссия йиғилиши баёни


Download 18.98 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi18.98 Kb.
#1043255
Bog'liq
29 мактаб Ёш китобхон комиссия баёни 2


Тошкент туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаби “Ёш китобхон” танловини ўтказувчи комиссия йиғилиши баёни

2022 йил 4 ноябрь Ўнқўрғон МФЙ



Йиғилишни олиб борди:
30-умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Қобилова
Иштирок этдилар комиссия аъзолари:
Ш.Исломова- мактаб директорининг ММИБЎ
Д.Илхомова- бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Р.Сайдахмедова- Она тили ва адабиёт ўқитувчиси
Л.Заитова- мактаб кутубхоначиси

Кун тартиби

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг қўшма қарорига биноан мактабда ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг натижалари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Н.Қобилова сўзи эшитилди. Мактабда 2022 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 19 октябрдаги 7-60“с”-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 47-ҚҚ-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида 9,10,11-синфлар ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди. Танловга пухта тайёргарлик кўрилди. Ўқувчилар танлов низоми, унинг шартлари, саволлар тушиши мумкин бўлган миллий ва чет эл адибларниниг асарлари рўйхати билан олдиндан таништирилди. Натижада танловда мактабда таълим олаётган жами 115 нафар 9-11-синф ўқувчиларидан 18 нафари иштирок этди. Танлов топшириқлари-тест ва саволлар билети 2 ноябрь куни республикадан олинди ва барча ўқувчилар учун етарли миқдорда кўпайтирилиб, улардан фойдаланилди. Танлов вақтида унинг шаффоф ўтказилиши таъминланди. Ҳар бир синфда ота - оналарнинг вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этдилар.


Танловнинг ҳар икки шарти натижасига кўра ўқувчиларнинг тўплаган балларини
инобатга олиб, комиссия
қарор қилади:

  1. Танлов натижаларига кўра ўқувчиларни тўплаган баллари иловага мувофиқ тасдиқлансин.



  1. 1-ўрин жами 72 балл тўплаган 11-А синф ўқувчиси Ходжаева Мухлисага берилсин.



  1. Ушбу ўқувчини тақдирлаш туман халқ таълими бўлими ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент тумани бўлинмаси кенгашидан сўралсин.



  1. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш мактаб директори Н.Қобилова зиммасига юклатилсин.

_____________ Н.Қобилова, мактаб директори


Имзо Ф.И.Ш.
_____________ Ш.Исломова, мактаб директорининг ММИБЎ
Имзо Ф.И.Ш.
_____________ Д.Илхомова бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Имзо Ф.И.Ш
_____________ Р.Сайдахмедова, она тили ва адабиёт ўқитувчиси
Имзо Ф.И.Ш
_____________ Л.Заитова, мактаб кутубхоначиси
Имзо Ф.И.Ш
Download 18.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling