Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига


Download 37.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi37.5 Kb.
#1017439
Bog'liq
вқкапқу




Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига
Тошкент тумани, Ибрат МФЙ, Чимкент йўли кўчаси, 53А-уйда яшовчи 2-гурух ногирони, жабрланувчи Балтаев Темиржон Таджиевичдан;
Тел.: (99) 650-49-31



А П Е Л Л Я Ц И Я Ш И К О Я Т И

Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 3-1122-22.03/3509-сонли маъмурий иш юзасидан 20.09.2022 й. чиқарилган қарорини қуидаги сабабларга кўра ноъқонуний, асоссиз ва адолатсиз деб ҳисоблайман:




Биринчи. Суд ушбу ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқламай, уларни ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқмай бу қарорни қабул қилган. Ушбу иш билан боғлиқ ҳолатларни акс этувчи ва уларни тасдиқловчи ёзма далиллар, айниқса иш жилдидаги ДУД дискда муҳрланган ҳолатлар умуман муҳокама қилинмади.
Процессуал қонун нормаларига зид тарзда мавжуд далиллар тўлиқ ўрганилмай, муҳокама қилинмай, тарафларга музокарага чиқиб тортишув билан ҳақиқатни аниқлаш ўрнига суд ҳуқуқбузар аёлнинг ёлғизлиги ва ёшини рўкач қилиб МЖтКнинг 21-моддасини ноътўғри қўллаб уни маъмурий жавобгарликдан озод қилган ҳолда огоҳлантириш билан кифояланиб ушбу ишни тугатиш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилди.


Иккинчи. 2022 йил 17 июль кундаги ҳуқуқбузарликлар эса 2022 йил 17 июнь куни содир этилган деб ҳато кўрсатилиб, ҳовли ичида бўлиб ўтган воқеалар 53-уй қаршисида жамоат жойида содир этилган деб ноътўғри кўрсатилган.
Суднинг бу ишга юзаки, бир томонлама ёндошгани яна шундан ҳам кўриниб турибдики, ДУД дискда муҳрланган М.Балтаеванинг 2022 йил 25 июль куни содир этган қилмишлари, ҳақорат қилиб менга қараб тош билан таҳта бўлагини отгани гўё бўлмаганидек суд жараёнида умуман кўриб чиқилмади, яъний шу кунги ҳақорат ва тан жароҳати етказишга қилинган суиқасд ҳолатларига (ЖКнинг 25-моддаси) ҳуқуқий баҳо берилмай суднинг 20.09.2022 й. қарорида ўз аксини топмади?


Учинчи. Терговга қадар ўтказилган текширувлар ва туман суди томонидан йўл қўйилган ҳато туфайли 2022 йил 17 ва 25 июль кунлари, 11 август ва кўп йиллардан бери ҳуқуқбузарликлар билан бирга жиноий қилмишларни содир этиб келаётган Манзура Балтаева ўзининг 27.08.2022 й. тушунтириш ҳати ва 05.10.2022 й. апелляция шикоятида ўзини бутунлай айбсиз қилиб кўрсатиб, мен билан укам Ботир Болтаевни эса айбдор қилиб кўрсатишга уринган.
2020-2022 йиллар давомида М.Балтаеванинг ҳуқуқбузарлик ва жиноий қилмишлари билан боғлиқ ишларга бир томонлама нотўғри баҳо берилиб, унинг кўрсатмалари мутлоқ исбод талаб қилмайдиган ҳақиқат сифатида қабул қилиб келингани сабабли М.Балтаеванинг уйдирма ёлғон билан туҳмат қилиб ўзгаларни осонликча айблаши давом этиб келмоқда.


Тўртинчи. Манзура Балтаева ўзининг 27.08.2022 й. тушунтириш ҳатида – “... 25.07.2022 й. Темирни кўрмадим, Мен унга ҳеч қандай таҳта бўлагини ҳам, тош ҳам отганим йўқ ...” – деб алдов йўли билан бу ҳаракатларини инкор қилиш билан бирга сўнги видеотасвирда менга туфлаган овози ёзилган, 25.07.2022 й. воқеалар тўғрисида эса бир ойдан кейин мурожаат қиляпди ...” – деб мени қоралашга уринган. Видеотасвирдаги туфлаган овозни эшитган М.Балтаева наҳотки ўз овози билан гапирган “... Башараларингга чичи, латта чайнаган, ифлос, ҳарамзада, фалокатларга учрагур ...” деб мени ҳақоратлаганини, уйидан таҳта бўлаги, тош олиб чиқиб менга қарата икки маротаба отганлигини эшитиб кўрмаган бўлса? Шунга қарамай бу шаҳс инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатларни инкор қилишга уриниб келмоқда!
Бешинчи. Аввал маълум қилганимдек 25.07.2022 й. М.Балтаеванинг қилмишлари тўғрисида мен шу куннинг ўзида Гулистон ҳудудий милиция бўлинмасининг навбатчисига берган ҳабарим бўйича уйимизга келган профилактика инспектори Т.Ҳусанов бўлиб ўтган воқеа билан танишгач, менинг ҳузуримда Ибрат МФЙ раиси У.Абеев билан телефонда гаплашиб, эртасига У.Абеев депутатлар билан келишини, ўзи эса баённома тузишини айтиб кетди. Эртасига, яъний 26.07.2022 й. ҳеч ким келмагани сабабли мен “102” ҳизматига ҳабар беришга мажбур бўлдим.
Менинг чақирувим бўйича етиб келган профилактика инспектори Жавоҳир Аъзамзода Азамжон ўғли М.Балтаеванинг 25.07.2022 й. қилмишлари тўғрисида мендан Ариза билан тушунтириш ҳати олиб кетди.
Шундан кейин ўтган бир ой давомида М.Балтаеванинг 2022 йил 20 июль кунидаги ҳуқуқбузарлиги бўйича Баённома тузилди, аммо унинг 25.07.2022 й. содир этган ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳаракатларига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади?!
Шу сабабли мен 26.08.2022 й. Тошкент тумани ИИБ бошлиғига такроран мурожаат қилишимга тўғри келди.


Олтинчи. Ҳурматли апелляция судлов ҳайъатидан ДУД дискда акс эттирилган Манзура Балтаеванинг 18.12.2021 й. ва 2022 й. 17 ва 25 июль кунлари мени ва укам Б.Болтаевни ҳақорат қилиб содир этган қуидаги ҳуқуқбузарликларига эътибор қаратишингизни сўрайман.
1) 18.12.2021 й. – “... Аблаҳ, жалаб, иблис, ифлос, пидараз, машиналарни тегида қолгин татарваччанг билан ...”.
2) 17.07.2022 й. – “... Қамаласан иккаланг ҳам, озгина қолди, ўлигинг чиқади қамоқҳонадан, ҳарамзада, ифлос, сан эркакмисан, латта чайнаган ... “.
3) 25.07.2022 й. – “... Башараларингга чичи, латта чайнаган, ифлос, ҳарамзада, фалокатларга учрагур в.ҳ.к. ...”.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда жиноят ишлари бўйича Тошкент туман суди томонидан ушбу иш юзасидан 20.09.2022 й. чиқарилган қарорни бутунлай бекор қилиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 321-322, 324, 328-моддаси 4-бандига асосан ҳуқуқбузар Манзура Таджиевна Балтаевани жиноий жавобгарликга тортиш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.


2022 йил 10 октябрь Балтаев Т.Т.
Download 37.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling