Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 11-сонли дмтт тайёрлов гуруҳда ўтказилган


Download 334.67 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi334.67 Kb.
#1187554
Bog'liq
ХАЙВОН




Тошкент вилояти Ангрен шаҳар
11-сонли ДМТТ


тайёрлов гуруҳда ўтказилган
Табиат билан таништириш
Уй ҳайвонлари” мавзуси бўйича
ОЧИҚ ФАОЛИЯТ
ИШЛАНМАСИ

Тарбиячи: Ашурова С.Т.


Ўйинли таълим фаолияти тури: Нутқ ўстириш
Мавзу: Уй хайвонларини расмини кузатиш .
Таълим мақсади: Болаларнинг уй хайвонлар хақида тушунчасини ошириш. Болаларни она ва бола хайвонларни бир- биридан фарқлашга ўргатиш тақлид сўзларни баланд , паст ва ингичка овозда талаффуз қилишни машқ қилдириш.
Тарбиявий мақсад: Уй хайвонларга ғамхўрлик қилишга ўргатиш уларни парвариш қилишга, дўстлашишга мехр кўрсатишга ундаш.
Ривожлантирувчи мақсад : Майда қўл моторикасини мантиқий тафаккурини ривожлантириш. “Нима йўқ бўлди” таълимий ўйини орқали болаларни қўл мехнатини ривожлантириш.
Керакли жихозлар: Уй хайвонларини паррандаларини сурати, тарқатма материаллар.
Фаолиятни бориши:
Кириш:
ТИЛ НУТҚ МАРКАЗИ.
Эрталабки доира
СУХБАТ:
Салом болажонлар келинглар болажонлар бир- бирингиз кафтимизга теккизиб яхши кайфият улашамиз. Тарбиячи чап томонда турган болани кафтига кафтини қўйиб, - “сенга кун давомида яхши кайфият тилайман”- дейди кайфият улашиш шу тариқа доира бўлиб давом этади.
Сизларга шеър айтиб бераман. Шу шеърни диққат билан тингланг, қандай машғулот ўтишимизни билиб оласиз.
ШЕЪР:
Сакраб юрар улоқча,
Бўйнида қўнғироқча.
Улоқчага сув берар,
Тол тагида булоқча.
Қаранг эчки холани
Шохин сузиб келади.
Уришма деб боламни,
Кўчани бузиб келади.
Диккиллама улоқча,
Бебошку беқулоқча.
Яхши гапга кирмасанг.
Сув бермайди булоқча.
ТАРБИЯЧИ- Болаларга уй хайвонлари расмини кўрсатади. Сигир бузоғи билан, эчки улоғи билан. Болаларни диққатини сигирни катталиги бузоқчани кичкиналигига қаратади. Тарбиячи сигирни шохлари бор у сузади, бузоқчанинг эс шохлари йуқ, уларда хали ўсиб чиқмаган. Сигир жуда катта. У баланд овзда мўрайди. Мў-мў мў-мў. Бузоқча эса паст овозда мўрайди мў-мў-мў-мў... Болалар сигир ва бузоқчага ўхшаб мўрайдилар. Худди шу тарзда эчки ва улоқ бир-бири билан таққосланади. “Эчки катта унинг шохлари бор”.
Улоқча эса кичкина унинг шохлари кўринмайди. Улоқ тўполон қилади “ме-ме” деб ўйнайди. Эчки ўз улоқчаларининг баланд овозда “ме-ме” деб чақириди. Тарбиячи- расмларни олиб қўйиб стол устига сигир, бузоқча, эчки, улоқча ўйинчоқларини хам кўрсатади. Болалар уларга исм қўядилар. Уларнинг товушларини талаффуз қиладилар.
Тарбиячи- болаларнинг ўз исмлари , хайвонларнинг номи ва товушларини аниқ хамда баланд овозда талаффуз қилишларига ахамият бериши лозим.
ҚУРИШ - ЯСАШ ВА МАТЕМАТИКА МАРКАЗИ.
Тарбиячи, болаларнинг эътиборини столларга қўйиб чиқилган ўйинчоқларга қаратади, қайси столда қандай ўйинчоқ борлигини ва нечта эканлигини айтишни сўрайди. Болалар ўйинчоқнинг номини ва қанча эканлигини айтадилар. Кейин бажарилишлари керак бўлган топшириқни тушунтиради:
Бугун сизлар, мен қанча ўйинчоқ олиб кел, десам шунча ўйинчоқ олиб келишни ўрганасизлар. Агар 1 та ўрдакча олиб келинг десам, 1 та ўрдакча турган стол ёнига бориб, ўрдакчани олиб келиб, менинг столимга қўясизлар. Мана бундай қилиб, (кўрсатади) ва айтасизлар: “Мен 1 та ўрдакча олиб келдим”. Агар мен кўп хўрозларни олиб келинг десам, сизлар кўп хўозлар қаерда турганлигини топасизлар ва олиб келиб столга қўясизлар ва “Мен кўп хўрозлар олиб келдим” деб.
Тарбиячи бир болага битта хўроз олиб келишни, иккинчи болага кўп ўрдаклар олиб келишни ва қанча олиб келганлигини айтишни ўргатади.
Болалар қанча ва қандай ўйинчоқ олиб келганлигини айтадилар. Агар бола қийналса, қўшимча саволлар берилади: “Сиз нима олиб келдингиз? Ўрдаклар қанча? ” Тарбиячи бир боладан стол устида нималар турганлигини сўрайди. (“1 та хўроз ва кўп ўрдаклар . Нима кам, хўрозми, ўрдакларми?”).
Тарбиячи столга олдин 1 та хўроз ва 1 та ўрдакни қўяди ва сўрайди: “Болалар , қаранглар, столнинг устида ўрдак ва хўроз нечтадан?” Болаларнинг жавобини умумлаштирган холда тенг сўзини алохида интонация билан тақиқлайди: “Тўғри ўрдак ва хўроз биттадан уларнинг сони тенг”. Сўнг столга 4 та хўроз ва 4 та ўрдакни жуфт –жуфт қилиб қўяди ва ўрдаклар билан хўрозларнинг сони бир хил тенг эканлигини тушунтиради: “Ўрдаклар қанча бўлса, хўрозлар хам шунча”.

САНЪАТ МАРКАЗИ
Тарбиячи: келинглар болажонлар энди сизлар билан бирга жўжача ясашни ўрганамиз.
Тарбиячи: келинглар болалар, сизлар билан жўжа ясашни ўрганамиз.

Мустаҳкамлаш: Савол-жавоб



  1. Тарбиячи: Уй ҳайвонлари номини айтинг?

Болалар:__________________________

  1. Тарбиячи: Уй ҳавонларни тақлид усулда овозларин ўхшатинг, масалан сигир қандай мулайди?

Болалар:__________________________

  1. Тарбиячи: Жўжа нимани боласи?

Болалар:__________________________

  1. Тарбиячи: Бўри уй хайвоними ёки йўқ?

Болалар:__________________________
Download 334.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling