Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 9 та,
шу жумладан, 6 та халқаро, 3 та республика илмий-амалий анжуманларида
муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация
мазмунини ёритувчи жами 29 номдаги илмий иш, жумладан, 1 та
монография, 1 та ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси докторлик
диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия
қилинган илмий нашрларда 19 та мақола, жумладан, 13 таси республика ва 6
таси хорижий журналларда нашр қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўрт боб,
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг
умумий ҳажми 226 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги
асослаб берилган, мақсади, объекти, предмети ва вазифалари белгиланган,
тадқиқот ишини ташкил этишнинг назарий ва методологик асослари
таърифланган, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган,
олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган, нашр этилган ишлар ва
диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг
“Узлуксиз таълим тизимида адабий таълимни
такомиллаштиришнинг илмий-методологик асослари” деб номланган
биринчи бобида адабиёт ўқитиш методикасининг илмий-педагогик муаммо
сифатидаги тавсифи ва тадқиқи, адабиёт ўқитиш методологияси, унинг
назарий муаммолари, адабиёт ўқитишга нисбатан замонавий ёндашувлар,
хусусан, шахсга йўналтирилган, компетенциявий ва акмеологик
ёндашувларнинг аҳамияти, зарурати ва мазмуни очиб берилган. Шунингдек,
кластер
ёндашуви
воситасида
адабиёт
ўқитиш
методикасини
такомиллаштириш бўйича хорижий тадқиқотчиларнинг ишлари таҳлил
14
қилинган, уларни ижодий ўзлаштиришнинг усул ва йўллари
аниқлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |