9
адабий таълим узвийлиги ва узлуксизлигига
устуворлик берилган
тизимлараро ижтимоий шерикликнинг
педагогик имкониятларини
такомиллаштириш;
адабий таълим кластерининг ҳудудий
тузилмасини узлуксиз таълим
мазмунига мос ишлаб чиқиш;
замонавий адабиёт ўқитувчиси
профессиограммасини келажак
ўқитувчиси концепцияси асосида ишлаб чиқиш;
замонавий педагогик ёндашувларни адабий таълимга татбиқ этиш
орқали умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг
билим даражасини
баҳолаш халқаро дастури (PISA) талаблари
асосида таълим бериш
методикасини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида
кластер ёндашуви асосида умумий ўрта
таълим муассасаларида адабий таълим сифатини такомиллаштириш жараёни
белгиланиб,
тажриба-синов ишларида Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва
Қашқадарё вилоятларидаги 7 та умумий ўрта таълим мактабининг 1039 нафар
VIII-
XIX синф ўқувчилари иштирок этди.
Тадқиқотнинг предметини
умумий ўрта таълим мактабларида адабий
таълим кластери воситасида адабиёт дарслари самарадорлигини оширишнинг
мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил этади
Do'stlaringiz bilan baham: